Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet20/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
маъ китоб 3

Тур ва унинг мезонлари.

Тур тушунчасининг келгуси тараккиётига генетика фанининг ютуклари сабаб булди. Тур мураккаб генетик структура булиб, тур доирасида индивидлар умумий генофондга эгадир.
Шундай килиб хозирги кунда тур тушунчаси куйидагича таърифланади: «Тур деб умумий морфофизиологик ирсий хусусиятларга эга булган, эркин чатишиб, серпушт насл берадиган, табиатда маълум бир ареални эгаллайдиган ва бир неча популяцияларни шакллантирадиган индивидлар йигиндисига айтилади».
Систематикада тур энг асосий таксономик бирлик хисобланади. Шу сабабдан хайвонот олами ва усимликлар дунёсини тасниф килиш учун тур мезонлари билан танишиш зарур.
Бир турни иккинчисидан ажратиб турувчи маълум бир белгилар йигиндисига тур мезонлари деб аталади. Хозирги кунда туннинг туртта мезони асосий тафовут килинади.

  1. Морфологик.

  2. Физиологик-биокимёвий.

  3. Генетик.

  4. Экологик-географик.

Мазкур мезонларнинг хар бирининг мохияти билан алохида танишиб чикамиз.
Морфологик мезон – турларнинг энг барвакт аникланган мезони хисобланади. Барча систематиклар – Ж.Рейдан тартиб, К.Линнейгача шу мезондан фойдаланганлар. Бирок морфологик мезон канчалик оддий ва кулай булмасин, у нисбий мезон хисобланади.
Физиологик – биокимёвий мезон. Хар бир турнинг хаёт фаолиятидаги барча узига хос жараёнлар уларнинг кимёвий таркиб жихатидан алохидаланганлигидан далолат беради. Бошкача айтганда хар бир турларда ухшаш функцияни бажарувчи оксиллар уз молекулалари тузилиши жихатидан бир биридан фарк килади.
Генетик мезон - турнинг асосий мезонидир. Мазкур мезон 2 та хулосага таянади:
Биринчидан хайвон ва усимликларнинг хар бир тури учун хромосомаларда диплоид сони доимий, лекин турлар уз хромосомаларининг туплами, улардаги генлар-жами ирсий белгилари билан фарк килади.
Иккинчидан – хар хил турга мансуб индивидлар табиий шароитда одатда узаро чатишмайди, чунки эволюция жараёнида бунга тускинлик килувчи турли физиологик ва морфологик механизмлар юзага келган.

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling