Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet31/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
маъ китоб 3

11. Киска хулосалар.
Юкорида баён килинганлардан куриниб турибдики эволюция жараёнида хайвонот оламининг хамма гурухларида барча тукима ва аъзолар системалари такомиллашиб борган. Бу такомиллашишнинг копловчи тукиманинг ривожида (ланцетникдаги) бир каватгина эпителийдан сут эмизувчиларда эпидермис остида хакикий тери (кориум)нинг пайдо булганида, скелетнинг мураккаблашиб турли кисмларга булиниши, умурткаларнинг бир-бири билан кушилиб мураккаб, мустахкам суяклар пайдо булиши (масалан, думгаза суяги), хазм системасининиг турли кисмларга булиниши ва хазм безларининг пайдо булишида, юрак ва кон томирлар системасида очик кон айланишидан ёпик ва 2 кон айланиш доирасининг, 4 камерали юракнинг пайдо булишида, ковакичлилардаги таркок нерв хужайраларидан бошлаб мураккаб тузилган марказий ва периферик нерв системасининг хосил булишида, сезги аъзолари, айирув системаси, ички секреция безларида юз берадиган мураккаб узгаришлар каби жараёнларда куриш мумкин.



  1. Мустахкамлаш учун саволлар.

  1. Копловчи тукиманинг филогенези кандай борган?

  2. Скелет кандай ривожланиб борган?

  3. Судралиб юрувчилар скелети бошкаларникидан нима билан фарк килади? Кушлар ва сут эмизувчиларникичи?

  4. Хазм системасининг филогенези кандай йуналишда борган?

  5. Бакалар (амфибиялар) нафас олиш системаси кандай тузилган?

  6. Судралиб юрувчилар нафас олиш системасида амфибияларникига караганда кандай прогрессив узгаришлар юз берган?

  7. Кушлар нафас олиш системасининг узига хослиги нимада?

  8. Сут эмизувчилар нафас олиш системасининг бошка синфларникидан нимаси билан фарк килади?

  9. Юрак ва кон томирлар системаси кандай узгариб борган?

10.Нерв системаси кайси йуналишда такомиллашиб борган?

  1. Сезги аъзоларининг ривожланиши кандай борган?

  1. 12. Айирув системаси такомиллашуви кандай юзага чиккан?

13. Ички секреция безлари деб кандай безларга айтилади ва улар кайсилар?
13.Кургазмали куроллар.

Эпителий тукимаси, скелет, хазм системаси ва бошка аъзолар системалари тасвирланган плакатлар, хайвонларнинг скелетлари ва макетлар, хул препаратлар, жадваллардан кургазмали куроллар сифатида фойдаланилади.




14.Фойдаланилган адабиётлар.

1.П.Х.Халиков ва бошкалар. Биология. Тиббиёт институтларининг талабалари учун дарслик. Т., Ибн-Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 1996.


2. В.Н.Ярыгин (ред). Биология. Учебник для мед.институтов. М., «Медицина», 1985.
Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling