Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet26/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
маъ китоб 3

Бош скелетсизлар (Aerania) – кадимий умурткалиларнинг типик вакилидир. Шунинг учун уларни урганиш умурткали хайвонларнинг келиб чикишини урганишда катта ахамиятга эга. Бу кенжа типнинг асосий вакили ланцетникдир. Унинг ук скелети – хорда бутун умр буйи сакланиб колади. Хорда зич эластик тогайдан иборатдир.
Умурткалилар скелети ук скелет, бош скелет, кул-оёк скелети ва уларнинг кисмларидан иборат. Ук скелет дастлаб эмбрионда хордадан иборат булади ва кейинчалик унинг урнида умуртка погонаси пайдо булади. Бош скелети икки кисмдан иборат. Биринчиси бош мия кутиси, иккинчиси висцерал бош скелети, яъни жаг, юз скелети, жабра равоги кисмидир.
Ук скелети. Баликларнинг ук скелети тогай ёки суяклардан ташкил топган умуртка погонасидан иборат. У факат икки кисмдан – гавда ва дум кисмларидан иборат. Умурткалар танадан ва устки ёйлардан иборат булиб, бу ёйлар кушилиб орка мия жойлашган умуртка каналини хосил килади. Гавда кисмидаги умурткаларда ковиргалар бор. Дум кисмида эса пастки ёйлар булади холос.
Амфибияларнинг аждодлари панжа канотли баликлардир. Уларда хорда факат эмбрионал тараккиётининг бошлангич даврларида булади.
Умуртка погонасида курукликда яшашга мосланиш белгиси сифатида янги булимлар – (гавда, дум булимларидан ташкари) буйин ва думгаза булимлари хосил булган. Буйнида факат 1та умуртка булади. Думгаза кисми орка оёк скелети учун таянч вазифасини бажаради. Умуртка погонаси факат 9та умурткадан иборат булиб, улардан 1таси буйин, 7таси тана ва 1таси думгаза умурткалардир. Думгаза сохасида алохида суяк – уростиль булади.
Рептилиялар курукликда яшайдиган умурткалиларнинг энг кадимийсидир. Уларнинг танаси бош, буйин, гавда, дум ва оёкларга булинган. Умуртка погонаси 5та кисмдан иборат: буйин, кукрак, бел, думгаза ва дум. Буйин умуткаларининг сони 8тага етади. 1-чи буйин умурткаси халкасимон булиб у бошни юкорига ва пастга буришга имкон беради. Барча кукрак умурткаларида ковургалар булиб уларнинг 2-чи учи туш суяги билан бирикади ва кукрак кафасини хосил килади. Амфибияларда эса бу нарса йук эди.
Кушлар хавода учишга мослашганлиги билан характерлидир. Шунга кура танаси ихчам, харакатчан буйнига туташган бош ва оёклар мавжуд. Кушларнинг скелети енгиллиги билан фарк килади. Умуртка погонасида узгариш юз берган – мураккаб думгаза хосил булган, кукрак тож суягининг борлиги хам кушлар учун характерлидир. Елка камарида учбурчаксимон курак суяги ва унинг олдида тумшуксимон суяк булади.
Сут эмизувчиларнинг тузилиши ва эвалюциясини урганиш одамнинг келиб чикиши ва филогенезини урганиш учун мухим ахамиятга эга. Сут эмизувучилар кадимги даррандалар (калтакесаклар)дан келиб чиккан. Даррандалар ук скелети 5та булимдан иборат булиб буйин 7та умурткадан иборат. Одатда 12-17 та умурткалардан иборат кукрак умурткаларининг хаммасида ковургалар булган. Белда 2-9 та умурткалар булиб уларда ковурга рудиментлари бор.
Умуртка погонаси одам скелетининг асосидир. Унда 33-34 та погона бор (7 та буйин, 12 та кукрак, 5 та бел, 1 та яхлит думгаза суягини ташкил этувчи 5 та думгаза умурткаси хамда 4-5та, дум умурткаси). Эмбрионал тараккиёт даврида барча умурткаларда ковургалар булади.
Бош скелети. Бош скелети мия ва сезги аъзоларини химоя килувчи восита сифатида юзага келган. У юкорида ёзилганидек, мия (нейрокраниум) ва висцераль кисмлардан иборат.
Эволюция жараёнида асосан висцераль кисм такомиллашган.

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling