Mavzu: O’zbekistonda davlatning din va diniy tashkilotlar bilan munosabati


Download 1.91 Mb.
bet4/4
Sana20.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1632244
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу Ўзбекистон дав дин ва диний таш

маҳаллий диний ташкилот — Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташаббуси билан ташкил этилган, фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ёки шаҳар ҳудудида амалга оширувчи диний ташкилот (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқалар);

  • маҳаллий диний ташкилот — Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташаббуси билан ташкил этилган, фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ёки шаҳар ҳудудида амалга оширувчи диний ташкилот (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқалар);
  • миссионерлик — аниқ мақсадга қаратилган мафкуравий таъсир ўтказиш орқали шахсни (бир гуруҳ шахсларни) ўз динига киритиш мақсадида унга (уларга) диний қарашларни мажбуран сингдиришга ва диний таълимотни тарқатишга доир фаолият;
  • қонунга хилоф диний фаолият — диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатиш, диний ташкилот томонидан фаолиятни ўзи турган жойдан, шу жумладан ибодат қилинадиган бинолардан ва диний ташкилотга тегишли ҳудудлардан ташқарида амалга ошириш, шунингдек диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш;
  • диний профессионал таълим — диний таълим муассасаларида ўқувчиларга маълум бир конфессияга оид диний билимлар беришга қаратилган жараён;
  • прозелитизм — миссионерлик фаолиятининг бир конфессияга эътиқод қилувчиларни бошқа конфессияларга ўтказишга қаратилган шакли.

2-боб. Виждон эркинлигини таъминлаш асослари

  • 2-боб. Виждон эркинлигини таъминлаш асослари
  • 4-модда. Виждон эркинлигини таъминлаш
  • Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
  • Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.
  • Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
  • Ўз динига эътиқод қилиш ёки ишониш эркинлигига нисбатан фақат қонунда назарда тутилган чекловлар татбиқ этилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз қилиш, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан иборат уйдирмаларни тарқатиш, аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс, жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш мақсадида диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling