- 6. Методика хусусий фанларни ўқитиш хусусиятларини ўрганади
- 7. Педагогик маҳорат – бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.
- 8. Педагогик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
- 9. Ижтимоий педагогика – шахсни ижтимоийлаштириш жараёнига салбий таъсир этувчи омилларни, уларни бартараф этиш йўлларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам моҳиятини, турлари. шакл, метод ва воситаларини ўрганади.
- 10. Касбий педагогика – таълим олувчиларга муайян касб ёки ҳунар йўналишида махсус билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш, касбий фаолиятни малакали ташкил этиш, касбий маҳоратни такомиллаштириш масалаларини ўрганади.
- 11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади.
- 12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари, таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан ўрганади.
- 13. Конфликтология – таълим жараёнида юзага келадиган педагогик муаммолар, таълим оувчи ва таълим берувчи ўртасида юзага келган зиддиятлар моҳияти, уларни самарали бартараф этиш йўлларини ўрганади.
Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги - 1. Фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни таҳлил этишга имкон беради.
- 2. Иқтисодиёт назарияси – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади.
- 3. Социология – ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият яратади.
- 4. Этика (ахлоқшунослик) – шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи назарий ғояларни педагогик жараёнга татбиқ этишда алоҳида ўрин тутади.
- 5. Эстетика – шахс томонидан гўзалликнинг ҳис этилиши, унга интилиши, шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда муҳим йўналишларни аниқлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |