Мавзу: Педагогика шахс тарбияси ва ривожланиши. Илмий-педагогик тадқиқотлар методологияси ва методлари


Download 110.39 Kb.
bet3/5
Sana07.03.2023
Hajmi110.39 Kb.
#1245737
1   2   3   4   5
Bog'liq
Педагогика психология

ПЕДАГОГИК ТИЗИМ

  • 6. Методика хусусий фанларни ўқитиш хусусиятларини ўрганади
  • 7. Педагогик маҳорат бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.
  • 8. Педагогик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
  • 9. Ижтимоий педагогика – шахсни ижтимоийлаштириш жараёнига салбий таъсир этувчи омилларни, уларни бартараф этиш йўлларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам моҳиятини, турлари. шакл, метод ва воситаларини ўрганади.
  • 10. Касбий педагогика – таълим олувчиларга муайян касб ёки ҳунар йўналишида махсус билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш, касбий фаолиятни малакали ташкил этиш, касбий маҳоратни такомиллаштириш масалаларини ўрганади.
  • 11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади.
  • 12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари, таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан ўрганади.
  • 13. Конфликтология – таълим жараёнида юзага келадиган педагогик муаммолар, таълим оувчи ва таълим берувчи ўртасида юзага келган зиддиятлар моҳияти, уларни самарали бартараф этиш йўлларини ўрганади.

Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги

  • 1. Фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни таҳлил этишга имкон беради.
  • 2. Иқтисодиёт назарияси – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади.
  • 3. Социологияижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият яратади.
  • 4. Этика (ахлоқшунослик) – шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи назарий ғояларни педагогик жараёнга татбиқ этишда алоҳида ўрин тутади.
  • 5. Эстетика – шахс томонидан гўзалликнинг ҳис этилиши, унга интилиши, шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда муҳим йўналишларни аниқлашга хизмат қилади.

Download 110.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling