Мавзу: Педагогика шахс тарбияси ва ривожланиши. Илмий-педагогик тадқиқотлар методологияси ва методлари


Билим шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи Тарбия


Download 110.39 Kb.
bet2/5
Sana07.03.2023
Hajmi110.39 Kb.
#1245737
1   2   3   4   5
Bog'liq
Педагогика психология

Билим шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи
Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида
ёш авлодни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини
таркиб топтириш жараёни
Педагогика фанининг асосий категориялари (категориялар матнда қорайтирилиб кўрсатилган) қуйидагилар ҳисобланади:

ПЕДАГОГИК ФАНЛАР ТИЗИМИ

  •  
  • Педагогика назарияси – таълим ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ўспиринларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади.
  • Педагогика тарихитаълим-тарбияга оид педагогик фикрларнинг ривожланиш, тараққий этиш тарихини, шахсни ўқитиш ва уни тарбиялашнинг тарихий шаклларини, шунингдек, асрлар давомида педагогик жараёнда қўлланилиб келинган метод ва воситаларни ўрганади.
  • Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
  • Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини тарбиялаш, таълим бериш, уларнинг ўзига хос психологик, физиологик хусусиятларини тадқиқ этиш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
  • Коррекцион (махсус) педагогика – ривожланишида турли психологик ва физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганади. Коррекцион педагогика таркибига турли соҳалар киради. Яъни:

КОРРЕКЦИОН ПЕДАГОГИКА

    • Сурдопедагогика ва сурдопсихология – эшитиш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
    • Олигофренопедагогика ва олигофренопсихология – ақли заиф болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
    • Тифлопедагогика ва тифлопсихология – кўриш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
    • Логопедия ва нутқий бузилишлар психологияси – нутқи, моторли-ҳаракатланиш доирасида мураккаб нуқсонлар бўлган болалар (кўр, соқов ва кар болалар)ни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

Download 110.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling