- Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш. Педагогик ҳодиса ва далилларни текшириш мақсадида таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текшириш мақсадга мувофиқдир.
Болалар ижодини ўрганиш методи - ўқувчиларнинг муайян йўналишлардаги лаёқати, қобилияти, маълум фан соҳалари бўйичаБКМ даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Тест методи - Тест методи респондентлар томонидан муайян фан соҳаси ёки фаолият (шу жумладан, касбий фаолият) бўйича ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникма, малакалар даражасини аниқлашга хизмат қилади.
Педагогик кузатиш - Педагогик кузатиш. Уни қўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба- аввали ва якунида қўлга киритилган
Педагогик тажриба методи - Педагогик тажриба (“эксперимент” лотинча – “тажриба қилиб кўриш”) методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг мақсадга эришишнинг кафолатлай олиши, берилаётган тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
Математик- статистик метод - Математик статистика тажриба-синов ишлари, шунингдек, умумий ҳолда тадқиқотнинг самарадорлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Муаммо ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар махсус математик формулалар ёрдамида қайта таҳлил этилади.
Адабиётлар: - 1. Каримов И.А. Ўзбекистонниннг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992.
- 2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
- 3. ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
- 4. Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Халқ мероси нашриёти, 1993.
- 5. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |