Мавзу: Писта. Биологияси, экологияси ва агротехник хусусиятлари
Хандон пистанинг Горная жемчужина нави
Download 1.94 Mb.
|
6 МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хандон пистанинг Дангаринка нави
Хандон пистанинг Горная жемчужина навиОктябрская – юқори баланд ўсувчи дарахт, шох-шаббаси айланасимон. Хўжалик жиҳатдан 12-15 ёшлигидан бошлаб мева беради. Мевалари (ёнғоғи) – бир уруғли данаклар ихчам ўртача узунликдаги новдаларда тўпланган (8-10 см). Новдада ўртача 12-15 дона ёнғоқ. Данак (ёнғоқ) эти мевалар пишиши даврида оқимтир (кулранг тус билан). Ёнғоқлари йирик, катталиги 22х16х15 мм, ўртача бир ўлчамли, тухумсимон, бироз кумушранг. Пўстлоқнинг чоки бўйлаб ёрилиши икки томонлама, чокнинг 3/4 қисмигача. Пўстлоғи ўртача қалинликда, бироз дағал, ёруғсиз. Мағиз қобиғи оқимтир-пуштиранг, эти қуруқ, зич, писта рангда. Мағиз таъми бироз нордон. Ўртапишар нав. Жанубий Тожикистон ва Ўзбекистоннинг лалми адирларида – август ойининг биринчи ўн кунлиги – иккинчи ўн кунлигининг бошида меваси пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 1 га дан 10 центнергача. Умумий ҳосилдан ёрилган ёнғоқлар чиқиши – 50%. Мағзида ёғ миқдори 59%, оқсил – 18%, шакар – 4% ни ташкил қилади.Дангаринка – юқори баланд ўсувчи дарахт, шох-шаббаси кенг, айланасимон. Хўжалик жиҳатдан 12-15 ёшлигидан бошлаб тўлиқ мева беради. Мевалари (ёнғоғи) – бир уруғли данаклар ихчам ўртача узунликдаги новдаларда тўпланган (8-10 см). Новдада ўртача 12-15 дона ёнғоқ. Данак (ёнғоқ) эти мевалар пишиши даврида бироз пуштиранг. Ёнғоқлари ўртача, катталиги 27х15х13 мм, бир ўлчамли, овал шаклида, бироз кумушранг. Пўстлоқнинг чоки бўйлаб ёрилиши икки томонлама, чокнинг 4/5 қисмигача. Пўстлоғи юпқа, зич, текис. Мағиз қобиғи қорамтир-қизил, эти қуруқ, писта рангда. Мағиз таъми бироз ширин.Хандон пистанинг Дангаринка навиСИ-5 (Зорька) – Эроннинг «Ахводи» навининг уруғлик наслидан чиқарилган. Тожикистонда давлат нав синови ва Ўзбекистонда ҳудудий апробациядан ўтган. Ёнғоқлари йирик овал шаклда, пўстлоғи оқ. 100 донасининг оғирлиги – 125-130 г; мағиз чиқиши 57%, очилган ёнғоқлар чиқиши 100%. Парҳезли нав. Шох-шаббаси шарсимон, нафис. Тўлиқ гулловчи ва пишувчи нав. Май ойи бошларида гуллайди. Сентябр ойи бошида пишади. Суғорма ёки ёғинлар кўп ёғувчи лалми (йилига камида 600 мм) ерларда етиштириш учун истиқболли. Хўжалик жиҳатдан мева бериш даврига киргандан 8-10 йил ўтгач ҳосилдорлиги 10 ц/га гача.Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling