Мавзу: Писта. Биологияси, экологияси ва агротехник хусусиятлари
Хандон пистанинг Альбина нави
Download 1.94 Mb.
|
6 МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хандон пистанинг Орзу нави
Хандон пистанинг Альбина навиОрзу – юқори баланд ўсувчи дарахт, шох-шаббаси кенг доирасимон. Хўжалик жиҳатдан 10-12 ёшлигидан бошлаб мева беради. Мевалари (ёнғоғи) – бир уруғли данаклар ўртача узунликдаги ихчам новдаларда тўпланган (8-10 см). Бир новдада ўртача 15-18 дона ёнғоқ бўлади. Данак (ёнғоқ) эти мевалар пишиши даврида оқ. Ёнғоқлари йирик, катталиги 19х14х13 мм, ўртача бир ўлчамдаги эллипссимон шаклда, бироз кумушранг. Пўстлоқнинг чоки бўйлаб ёрилиши икки томонлама. Пўстлоғи юпқа, бироз дағал, оқдан кулранггача. Мағиз қобиғи қорамтир-пуштиранг, эти қуруқ, зич, писта (оқимтир-яшил) рангда. Мағиз таъми бироз ширинХандон пистанинг Орзу навиГорная жемчужина – ўртача баланд ўсувчи дарахт, шох-шаббаси айланасимон. Хўжалик жиҳатдан 10-15 ёшлигидан бошлаб мева беради. Мевалари (ёнғоғи) – бир уруғли данаклар ихчам айланасимон новдаларда 12-14 донадан тўпланган. Данак (ёнғоқ) эти мевалар пишиши даврида оқ. Ёнғоқлари йирик, катталиги 19х13х12 мм, бир ўлчамли, айланасимон, бироз кумушранг. Пўстлоқнинг чоки бўйлаб ёрилиши икки томонлама, чокнинг 4/5 қисмигача. Пўстлоғи юпқа, бироз дағал, кулранг. Мағиз қобиғи оқимтир-пуштиранг, эти қуруқ, зич, писта рангда. Мағиз таъми бироз ширин. Кечпишар нав. Жанубий Тожикистон ва Ўзбекистоннинг лалми адирларида – август ойининг учинчи ўн кунлиги – сентябрнинг биринчи ўн кунлиги.Ҳосилдорлиги 1 га дан 8 центнергача. Замбуруғли касалликлар ва зараркунандаларга ўртача чидамли. Атмосферали қурғоқчиликка (гармселга) бардошли. Тупроқнинг унумдорлигига ўртача талабчан ҳисобланади. Умумий ҳосилдан ёрилган ёнғоғлар чиқиши – 90%. Мағзи 2-3 йил сақлаш давомида ўз таъмини йўқотмайди. Мағзи таркибида шакар миқдори – 5% гача бўлиши билан ажралиб туради. Ёғ миқдори 57%, оқсил – 13% ни ташкил қилади.Туркияда хандон писта ёнғоқмеваси ҳажми сифат белгиси қилиб олинган бўлиб, ёнғоқмева донаси 100 граммда 90 дона ва ундан кам бўлса – 1 нав, 90-100 дона 100 граммда – 2 нав, 100-120 дона 100 граммда – 3 нав, 120 ва ундан кўп бўлса – 4 нав ҳисобланади.Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling