Сублимация - кўчириш, одам онгсиз интилишлари ва ҳисларини севимли машғулотларига алмаштиради. Мисол учун, майлларини ижодий изланишларга йўналтириш. ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИНИНГ АСОСИЙ ҒОЯСИ ОНГ ВА ОНГСИЗЛИК
ФРЕЙД ИНСОН ОНГИНИНГ УЧ ТАРКИБИЙ МОДЕЛИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ:
1.ОНГ - бу бизнинг ҳозирги фикрларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва интилишларимиз маҳсули. ( кеча ва бугун қилган ва кечирган ҳислар ва ақлий жараёнлар)
2. ОНГОСТИЛИЛИК - биз эслай оладиган ҳамма нарса ва ҳодисалар (болаликдан то ҳозиргача барча вазиятлар)
3. ОНГСИЗЛИК - бизнинг хатти-ҳаракатларимизни, жумладан ибтидоий ҳисларимиз ва инстинктив истакларимизни бошқарадиган нарсалар омбори (ёпиқ хотира)
1. “Қуйи мен” (ид) - ҳаётни давом эттириш ва ҳалокатларга инстинктив интилишлар билан боғлиқ бўлган мотивлар ва импулслар. Ид фақат онгсизлик даражасида мавжуд. 2. “Мен" (эго) - бу шахснинг воқелик билан энг чамбарчас боғлиқ бўлган қисми ва одамга атрофдаги дунёни идрок этишга, янги нарсаларни ўрганишга ва эҳтиёжларни қондиришга ёрдам беради. У онгли ва онгдан олдинги даражаларда ишлайди ва чақалоқлик даврида шаклланади. 3. “Юқори мен" (супер эго) - бу инсоннинг оиладан, атроф-муҳитдан ва ташқи дунёдан ўрганган идеаллари ва қадриятлари. Супер эго қандай қилиб ахлоқий ҳаракат қилишни кўрсатиб, эго функцияларининг цензураси сифатида ишлайди. Кўпинча, у онг даражасида ҳаракат қилади. - Ид-(қуйи мен) - Ид – сўзи лотинча “у” дан келиб чиққан ва Фрейдга кўра, ид- шахснинг фақат ибтидоий, инстинктив ва туғма томонларини англатади. Ид - тўлиқ онгсиз ҳолатда ишлайди ва хатти-ҳаракатларимизга энергия берадиган асосий эҳтиёжлар (озиқ-овқат, уйқу, ) билан чамбарчас боғлиқ.
- Фрейднинг фикрига кўра, ид - бу қоронғу, биологик, тартибсиз нарса, қонунларни билмаслик, қоидаларга бўйсунмаслик. Ид - шахснинг ҳаёти давомида ўзининг марказийлигини сақлаб қолади.
- Психиканинг энг қадимги бошланғич тузилиши бўлиб, ид бутун инсон ҳаётининг асосий тамойилини ифодалайди - биологик жиҳатдан аниқланган импулслар (айниқса жинсий ва тажовузкор) томонидан ишлаб чиқарилган психик энергиянинг дарҳол портлаши. Зўриқишнинг дарҳол бўшатилишига завқланиш принципи дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |