ИНДИВИДУАЛ ПСИХОЛОГИЯ ( А.Адлер) Aлфред Aдлер (1870-1937) - австриялик психолог, психиатр, неофрейдизмнинг асосчиларидан бири, индивидуал психология асосчиси ҳисобланади. Дастлаб у З.Фрейд тарафдорлари сафига қўшилди, кейин ўз мактабига асос солди. АСОСИЙ ИЛМИЙ ҒОЯСИ: Ўзини етарли эмас деб ҳис қилиш: 1) Органларнинг номукаммаллиги; 3) Қаровсиз қолган болалар; 4) Камчиликни ҳис этиш комплекси. - Мукаммалликка интилиш - Ижтимоий қизиқиш ШАХС ШАКЛЛАНИШИНИНГ МАЗМУНИ
Ижтимоий қизиқиш - бу бошқа одамлар билан ҳамкорлик қилиш, шахсий ва ижтимоий мақсадларга еришиш учун туғма салоҳиятдир. Бундай қизиқиш болаликда ривожланади, чунки тажриба тўпланади.
Шахснинг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучи бу - камчилик (нотўлиқлик) ҳиссидир.
КАМЧИЛИК (нотўлиқлик) ТУЙҒУСИ - бу шахснинг ўзини пастлик ҳисси ва қадрсизлиги билан боғлиқ тажрибаси; инсоннинг органик ва функционал заифлиги билан боғлиқ ( касаллик ёки жисмоний тузилишдан қониқмаслик)
УСТУНЛИККА ИНТИЛИШ (ўз-ўзини тасдиқлаш) - ўз камчиликларини бартараф этиш ва ўз имкониятларини тўлиқ очиб беришга интилишдир.
А.АДЛЕР ШАХСДАГИ устунликка интилиш туғма омил эканлигига, унинг изларини шахс намоён бўлишининг барча жабҳаларида осонгина топиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган.
Кучли камчилик ҳисси болани ижобий ўсиш ва ривожланишини қийинлаштириши мумкин. Бироқ, ўртача камчилик ҳисси болани ўсишга, бошқалардан кучли ёки ҳатто кучлироқ бўлишга, яхшиланишга, мукаммалликка, қобилиятларини ривожлантиришга сабаб бўлади.
Альфред Aдлернинг фикрига кўра, инсон ҳаёти икки асосий эҳтиёжнинг кураши билан белгиланади: ҳокимият интилиш ва устунликка бўлган эҳтиёж ва ижтимоий гуруҳга боғланиш ва тегишли бўлиш зарурати.
Do'stlaringiz bilan baham: |