Мавзу: Психокоррекция фанининг максади ва вазифалари. Режа: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»


Мавзу: Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг психологик диагностикаси ва коррекцияси


Download 126.5 Kb.
bet2/6
Sana07.02.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1173859
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
psixo

Мавзу: Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг психологик диагностикаси ва коррекцияси.
Режа:

  1. Болаларни мактабга психологик тайёрлаш хакида тушунча.

  2. Болаларни мактабга тайёрлашнинг психологик диагностикаси, методлари.

  3. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабга тайёрлаш муаммолари, психологик коррекцияси.

Таянч иборалар: диагностика, коррекция, метод, мактабга психологик тайёргарлик.
Республикамизда мактабгача ижтимоий тарбия муассасалари таълим –тарбия ишининг кенг дастурини амалга оширади ва болаларни мактаб таълимига тайёрлайди. Хозирги вактда юз бераётган ижтимоий ва иктисодий узгаришлар халк таълимининг бутун тизимини ёшлар ва болаларни тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш ишини такомиллаштиришни психологик жихатдан диагностика килиш ва психологик коррекция ишларини амалга оширишни такозо этмокда. Бу вазифа Халк Таълимнинг бошлангич бугини булган мактабгача таълим муассасаларига хамиша мактаб Билан узвий богланган холда ишлаб келганлар. Богча билан мактаб уртасида урнатилган изчил алоканинг хар томонламалиги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш вазифасини мувафаккиятли амалга оширишнинг асосий шартидир. Таълимга психологик тайёргарлик, деганда боланинг объектив ва субъектив жихатдан мактаб талабига муносиблиги назарда тутилади. У мактаб таълимига аввал психологик жихатдан тайёрланади. Унинг тайёргарлик даражаси болалар богчаси психологи томонидан психологик диагностика килинади. Ушбу жараёнида лозим булган сабаб психологик коррекция ишлари амалга оширилади. Бинобарин, боланинг психикаси бу даврда илм олишга етарли даражада ривожланган булади. Психолог бу ёшдаги бола идрокининг уткирлиги, ривожланлиги, сезгисининг аниклиги, кизикувчанлиги, дилкашлиги, хайрихохлиги, ишонувчанлиги, хаёлининг ёркинлиги, хотирасининг кучлигиги, тафаккурининг якколлиги даражасини психологик жихатдан диагностика килади. Мактаб таълимига тайёрланаётган болада диккат нисбатан узок муддатли, шартли, баркарор булади. Психологик диагностика ишларини олиб бораётган психолог бу нарсани назардан четда колдирмаслиги лозим. Чунончи, бола диккатининг хусусияти ролли ва сюжетли уйинларда, расм чизиш, куриш, ясаш машгулотларида, лой, пластилиндан уйинчоклар тайёрлашда, узгалар нуткини идрок кили шва тушунишда, математик амалларни ечишда, хикоя тинглаш ва тузишда куринади. Психологик диагностика ишлар мабайнида бола диккатининг муайян объектга йуналтирилганлиги, тупланганлиги таксимланиши буйича маълум даражада куникмага эга ёки эга эмаслигини, уз диккатини бошкара олиш ёки керакли пайтда туплашга интила олишни урганиш лозим. Шунингдек психолог боланинг хотирасини кай даражада кизикарли, кишини таажубга соладиган маълумот ва ходисаларни пухта эсда олиб колиш, эсда саклаш, эсга тушириш имкониятлари даражасини хам диагностика килади. Психолог болани мактаб таълимига психологик тайёрлашнинг субъектив томонини хам психологик жихатдан диагностика килади. Боланинг мактабда укишга хохиш, интилиши, катта одамлар билан мулокотга киришиш истаги мазкур тайёргарлик билан узвий боглик эканлигини эсдан чикармаслиги лозим. Болада шу даврга келиб укиш, билим олиш хакида тугри тасаввур шаклланганлиги даражаси диагностика килинади. Болани мактаб жамоаси аъзоларининг масъулиятли вазифаларини англаб етиши, уларга итоат килишга, уларнинг курсатмаларини кай даражада бажаришга мойиллиги психолог томонидан диагностика килинади. Ушбу жараёнда психолог боланинг хаммаси бир хил эмаслиги сабабли улар уртасида мухим фарклар вужудга келишини хисобга олиши зарур. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабга тайёрлашда психологик диагностика ишлари мобайнида куйидаги система кузга ташланади, яъни баъзи бола мактабга бутун вужуди билан талпинади, укишга канча вакт колганини узлуксиз санайди, укув ашёларини олдинрок тайёрлаб куйинна харакат килади. Бошка бир бола эса мактабдан катъий воз кечишга боради. Ушбу жараёнларни психологик жихатдан диагностика килишда укишга нисбатан салбий муносабат купинча катталарнинг куркитишлари окибатида вужудга келганлиги аникланади. Мактаб билан богча уртасидаги узвий алока ва куп томонлама тузилишга эга.
Унда таълим тарбиявий ишларнинг мазмуни метод ва усуллари ташкилий шакллари, шунингдек болаларни тарбиялаш шарт-шароитлари ва психик талаб каби етакчи томонлари психологик жихатдан талаб килинади. Бунда психолог куйидагиларга алохида эътибор бериши керак:

  1. Мактаб талаби нуктан назаридан билимларни кай даражада чукуррок эгаллаб олишлари диагностика килинади. Лозим булса коррекцион ишлар амалга оширилади.

  2. Богча нуктан назаридан болани мактаб талаби даражасидаги билим, малака, куникмалар Билан кай даражада куроллантирилганлиги диагностика килинади.

  3. Болаларнинг мактабга кай даражада рухий тайёргарлиги даражаси диагностика килинади. Шунингдек асосий вазифа болалар мехнатнинг кай турига тайёр туришлари, уларда аклий мехнат билимга кизикишни устириш, уларни келажакдаги мустакил фаолиятига кай даражада тайёр эканлиги диагностика килинади.

  4. Болалар богчасидаги бериладиган таълим кай даражада ривожлантирувчи эканлиги диагностика килинади.

  5. Психолог болалар богчаси билан мактаб уртасида изчил алока бор ёки йуклигини диагностика килади.

Психолог богча ёшидаги болалар эгаллашлари лозим булган билим ва тушунчалар мазмунини, теварак атрофдаги хаёт тугрисидаги тасаввурлар ва айрим оддий тушунчалар мавжудлигини психологик жихатдан диагностика килади. Болалар томонидан тасаввур ва тушунчаларнинг эгаллаб олиниши яъни болаларда хар хил сохалар буйича узлаштирган умумий тасаввурлар системаси уларнинг келажакда умумий – ривожланиши учун нихоятда зарур булиб, бу сиз улар хозирги замон Давлат таълим стандартлари асосида керакли билим, куникма, малакаларни эгаллай олмайдилар.



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling