Мавзу: пул оқимлари тўҒрисидаги ҳисобот аудити
3. Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот аудитини ўтказиш ва уни
Download 291.05 Kb. Pdf ko'rish
|
pul oqimlari togrisidagi hisobot auditi
14 3. Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот аудитини ўтказиш ва уни такомиллаштириш Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит счетлар ҳамда депозит счетларнинг бошқа турларини очиш ҳуқуқига эгалар. Банкларда счетни очиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2001 йил 6 октябрдаги 25/4-сон (1-сон) қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк счетлари тўғрисида йўриқномага (ЎзР АВ 29.09.2003 й. 1080-1-сон билан рўйхатга олинган) асосан амалга оширилади. Ушбу йўриқномага мувофиқ, банк счети деганда, банк счети шартномасини тузиш орқали банк мижоз (счет эгаси) счетига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг счетидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда счет бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги фармойишларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк билан мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатлар тушунилади. Банк счетлари қуйидаги турларга бўлинади: а) талаб қилиб олингунча (асосий ва иккиламчи) депозит счетлар; б) жамғарма депозит счетлар; в) муддатли депозит счетлар; г) депозит счетларнинг бошқа турлари (аккредитивлар бўйича муддатсиз фоизсиз депозитлар ва шу кабилар); д) ссуда счетлари. Мижоз томонидан ҳар қандай счет очилаётганда банк счетига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади. Банк счети шартномаси бўйича юзага келадиган муносабатлар Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хўжалик юритувчи субъектнинг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит счети унинг асосий счети ҳисобланади. Мижозлар қонунчилик асосида бир ёки бир неча банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит счетлари очишлари мумкин. 15 Мижозлар томонидан счетлар очиш учун банкка зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб, банклар икки банк иш куни мобайнида уларга счетлар очишлари шарт (ЎзР АВ 29.09.2003 й. 1080-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги хат боши). Банкдаги счётлар бўйича пул маблағлари кирими ва чиқимига доир муомалалар банкда тегишли дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ушбу дастлабки ҳужжатларнинг шакллари ва тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки йўриқномаларида белгиланган. Бундай ҳужжатларга қуйидагилар киради: банк кўчирмалари (банк томонидан тасдиқланиб илова қилинган ҳисоб- китоб тўлов ҳужжатларининг шакллари билан); тўлов топшириқномаси; тўлов талабномаси; тўлов ордери; инкассо топшириқномаси (фармойиши); ҳисоб-китоб счётига нақд пул топшириш учун ариза; валютани мажбурий сотиш учун топшириқнома; валюта сотиб олиш учун топшириқнома; резидентнинг сотиб олинган валютани сўмга айлантириш тўғрисидаги фармойиши ва бошқалар; банк ҳисоб-китоб ҳужжатларига илова қилинадиган ва амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини асословчи дастлабки ҳужжатлар» 7 . Юқоридагиларга асосланиб, аудитор ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини текширади, ҳужжатларни арифметик текширув ва банкдаги счётлар бўйича амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини текширувдан ўтказади. «Банк операцияларини текширишда аудитор банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счетлар мавжудлиги ва банк операцияларини амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини текширади. Текширув корхона томонидан банкларда очилган барча счетлар бўйича амалга оширилади. Тегишли счетлар бўйича кўчирмаларда қайд этилган маблағлар қолдиғи 7 Дўсмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. Т.: 2003, 207 бет. 16 ҳисобда мавжуд бўлган маблағлар қолдиғи билан солиштирилади. Кўчирмаларни расмийлаштирилишида суиистеъмолчиликларни яшириш мақсадида счетнинг дебети ва кредити бўйича оборот атайин бир хил суммага камайтирилиши мумкин. Шунинг учун, аудитор банк кўчирмаларига мувофиқ счетнинг дебети ва кредити бўйича оборот ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичлар билан мувофиқлигини текшириши лозим» 8 . Молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун ундаги қўрсаткичларнинг синтетик ва аналитик ҳисоб, банк кўчирмаси маълумотларига мослигини текшириш керак. Бундай текширувни қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ (-чизма). -чизма Download 291.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling