Мавзу: Пулатнинг юк остида ишлаши
Download 107 Kb.
|
3-Mavzu
3-Мавзу: Пулатнинг юк остида ишлаши.Режа:Пўлатнинг статик юк остида чўзилишга ва сиқилишга ишлаши. Турли тоифадаги пўлатларнинг чўзилиши диаграммаси. Пўлатнинг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлариi. Пўлатнинг мустаҳкамлигини ошириш усуллари. Пўлат асосан феррит ва перлит заррачаларидан иборатдир(перлит заррачалари мустаҳкамроқ). Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики, монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диагонал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ётган атом кристалларининг бошқа текисликда ётадиган атом кристалларини силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч юз марта камроқдир. Назария билан амалиётнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар мукаммал даражасида бўлмаганлиги ва нуқсонлар борлиги сабабли. Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор: Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни мукаммал структурасига яқинлаштириш; Атомлар оро боғланишини яхшилаш унинг кристалл панжарасини ўзгартириш орқали мақсадга эришиш мумкин. Пўлатларнинг тузилишидаги кучланишлар диаграммаси 3.1-расмда тасвирланган. Масалан, углеродли пўлат Ст3 нинг чўзилиш диаграммасини таҳлил қилиб чиқайлик. Диаграммадан кўринадики, кучланиш маълум миқдорга етгунча кучланиш «Ϭ» билан нисбий чўзилиш «ὲ» ўртасидаги муносабат тўғри чизиқли бўлади, яъни улар бир-бирига тўғри мутаносиб бўлади: Ϭ=Е×ὲ . Кучланиш маълум миқдорга « Ϭп» етгандан сўнг мутаносиблик бузилади. Биринчи босқичда кучланишга мутаносиб эластик деформациялар содир бўлади, шу сабабли бу босқич пўлатнинг эластик ишлаш босқичи дейилади. « Ϭ оқ» - оқувчанлик чегараси дейилади. Бу нуқтага етиш олдида эгри чизиқнинг ҳолати кескин ўзгаради ва кейин абсцисса ўқига деярли параллел бўлади. Бу босқичда юк таъсирида деформациянинг эластик қисми қайтиб, бошқа қисми сақланиб қолади. У қолдиқ деформация дейилади. Оқиш чегарасидан кейин материалнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучая бошлайди, яъни материал мустаҳкамланади. Бу мустаҳкамлиги ва бикирлиги юқорироқ бўлган перлит заррачаларининг ишга тушганлигидан далолат беради. Пўлатнинг бу иш босқичи ўз-ўзидан мустаҳкамланиш босқичи дейилади. Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «Ϭв» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформациялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади. Расм 3.1 Пўлатнинг чўзилишдаги диаграммаси Кам углеродли пўлат. Легирланган пўлат. Мустаҳкамлиги оширилган пўлат. Е=21000 кН/см2 – эластиклик (қайишқоқлик) модули, Rуп=Ϭоқ – пўлатнинг оқувчанлик бўйича меъёрий қаршилиги, Rип=Ϭв – пўлатнинг вақтинчалик қаршилиги Rу=Rуп/γm –пўлатнинг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги, γm – материалнинг ишончлилик коэффициенти (кучланиш таъсирида пўлатнинг механиқ хусусиятлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олади): γm=1,025 . . . 1,15 бўлади. Ru=Run/γm – пўлатнинг вақтинчалик қаршилиги бўйича ҳисобий қаршилиги. Пўлат прокат ва қувурлар материали бўйича ишончлилик коэффициентлари. 3.1-жадвал.
Назорат саволлари: Пўлатнинг мустаҳкамлигини оширишни қандай усуллари бор? Пўлатнинг статик юк остида ишлаши, чўзилиш диаграммасини тушинтириб беринг. Download 107 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling