Мавзу режаси


Доимий ва вақтинчалик счётлар


Download 18.33 Kb.
bet3/6
Sana09.02.2023
Hajmi18.33 Kb.
#1182584
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу. Счётлари тизими ва икки ёклама ёзув

3.6. Доимий ва вақтинчалик счётлар.
Асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар ёрдамчи ишлаб чиқариш ёрдамида таъмирланади. Ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан бажарилган таъмирлаш харажатлари 2310 — «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» счёт дебетида йиғилади ва таъмирлаш ишлари тугатилгач, асосий ишлаб чиқариш харажатларига қўшилади. Агарда ишлаб чиқаришда бир неча маҳсулот тайёрланаётган бўлса, шу маҳсулот таннархига маҳсулот турини ишлаб чиқаришда банд бўлган асосий воситалар қийматига кўра мос равишда тақсимланади.
Йиғиб тақсимлайдиган счётлардан яна бири 2510 — «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёт бўлиб, унинг дебетида умумишлаб чиқа­риш билан боғлиқ харажатлар жамланади ва ушбу харажатларни алоҳида ҳисобга олиш объектлари ўртасида (А маҳсулот, Б маҳсулот ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш) тақсимлаш тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


3.7. Актив счётлар тўғрисида тушунча.
Актив счётларда дебет оборот ой давомида маблағларнинг киримини, кредит обороти эса маблағлар ой давомида камайишини билдиради.


3.8. Пассив счётлар тўғрисида тушунча.
Пассив счётлардаги дебет оборот ой давомида маблағ ташкил топиш манбаси камайишини, кредит оборот эса ой давомидаги манба кўпайишини билдиради.


3.9. Тартибга солувчи счётлар.
Корхона баъзи хўжалик маблағлари ҳисобини юритишда бир неча баҳодан фойдаланиш зарурияти туғилади. Шундай маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳисобини юритувчи счётлар тартибга солувчи счётлар деб аталади. Бундай счётлар қуйидаги туркумларга ажратилади:
- контрактив;
- контрпассив.
- тўлдирувчи счётлар.


3.10. Балансдан ташқари счётлар.
Корхонада вақтинча ишлатишда ёки сақланишда бўлган маблағлар учун мўл- жалланган счётлар, балансдан ташқари счётлар дейилади.
Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 21 стандартида кетирилган счётлар режасига кўра балансдан ташқари счётларга қуйидагилар киради:
001– «Оператив ижарага олинган асосий воситалар»;
002– «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»;
003 – «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»;
004 – «Комиссияга қабул қилинган товарлар»;
005 – «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар»;
006 – «Қатъий ҳисобот варақлари»;
007 – «Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи»;
008 – «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – олинган»;
009 – «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – берилган»;
010 – «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар»;
011 – «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк»;
012 – «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар»;
013 – «Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»;
014 – «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари».



Download 18.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling