Мавзу режаси


Икки ёқлама ёзув ва унинг келиб чиқиш тарихи


Download 18.33 Kb.
bet5/6
Sana09.02.2023
Hajmi18.33 Kb.
#1182584
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу. Счётлари тизими ва икки ёклама ёзув

3.16. Икки ёқлама ёзув ва унинг келиб чиқиш тарихи.
Жамиятда иккиёқлама ёзувнинг пайдо бўлиши бухгалтерия ҳисоби ривожланишига асос бўлган. XIII—XIV асрларда иккиёқлама ёзув тизими пайдо бўлди ва Шимолий Италиянинг бир неча савдо марказ- ларида ундан фойдаланила бошланди. Топилган ягона қўлёзмаларга кўра иккиёқлама ёзув 1340- йили пайдо бўлган.
Яна бошқа манбаларга кўра бундан ҳам олдинроқ Франциянинг Шампан вилояти савдо фирмаларида (1299—1300) иккиёқлама ёзувдан фойдаланилган. Унинг асосчиси Италияда яшаган француз монархи Луко Пачоли ҳисобланади. У ўзининг улкан иши ҳисобланган «Счёт ва ёзувлар тўғрисида рисола» номли асарида (1494- йил) ҳисоб ёзувлари бўйича тушунчани очиб берди. Ҳозирда ҳам бу китоб жуда долзарб ҳисобланади.


3.17. Икки ёқлама ёзув усуллари ва уларнинг қўлланилиш тартиби.
Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган хўжалик жараёнлари туфайли маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари бир-бири билан боғланади ва натижада улар учун мўлжалланган бухгал- терия ҳисоби счётлари ҳам бир-бири билан боғланади (бу боғланиш «Счётлар корреспонденцияси» дейилади). Счётлар боғланишининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттирилишига «Иккиёқлама ёзув» (бухгалтерия проводкаси) деб айтилади.
Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган жараёнларга тегишли суммалар бухгалтерия ҳисоби ёзув- ларида энг камида иккита счётга ёзилади, албатта бир счётнинг дебетига, иккинчи счётнинг кредитига.


3.18. Хўжалик жараёнларини икки ёқлама ёзув усуллари билан акс эттириш тартиби.
Иккиёқлама ёзув — бу хўжалик жараёнида вужудга келадиган ўзгаришларнинг счётлар тизими орқали ифодаланишидир.
Иккиёқлама ёзув усулининг аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида, ҳисоб ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Амалиётда хўжалик жараёнини бир счёти дебети ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади.


3.19. Оддий бухгалтерия проводкаси.
Оддий бухгалтерия ёзувида фақат икки счёт қатнашиб, бири дебетланади, иккинчиси кредитланади.
Мисол. Банкдан қисқа муддатга 1000000 сўм кредит олинди ва ҳисоб-китоб счётига ўтказилди. Банк олдидаги қарз, шу билан бирга ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағи ҳам кўпайди. Банк билан қисқа муддатли кредитлар юзасидан ҳисоб-китоблар счётининг пассивлигини ва ҳисоб-китоб счётининг активлигини инобатга олсак, бу жараён бухгалтерия ёзувида қуйидагича акс эттирилади:
ДТ 5110 — «Ҳисоб-китоб счёти» - 1000000 сўм
КТ 6810 — «Банкнинг қисқа муддатли кредитлари» - 1000000 сўм.



Download 18.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling