Мавзу режаси


Download 265 Kb.
bet6/7
Sana25.03.2023
Hajmi265 Kb.
#1294535
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Лекция № 1 ЗҚМҚТ 1

Тест топшириклари


Тўғри жавобни танланг:
1. Гипсбетонда кварц қумини тўлдиргич сифатида қўллаш мумкинми?
2. Юқори ғовакликга эга бўлган гипс буюмларини олиш учун аралаштирилган олтингугурт кислотасини қўшиш мумкинми?
3. Гипс металлларга нисбатан агрессив ҳисобланадими?
4. Гипс буюмлари сувга турғун ҳисобланадими?
5. Ташқи деворларни қуриш учун гипскартонли ва гипстолали плиталарни қўллаш мумкинми?
6. Қурилиш гипсидан қилинган ички деворларни қандай нисбий намликга эга бўлган хоналарда қуриш мумкин?
а) 10%дан юқори бўлмаган; б) 60%дан; в) 90%дан.
7. Гипс буюмларини қўйиш ёрдамида шакл бериш мумкинми?
8. Гипсбетон ва гипс буюмларини ташқи конструкцияларни қуриш учун илатиш мумкинми?
9. Гипсбетон буюмларига толали тўлдиргичларни қўшганда:
а) эгилишга бўлган мустаҳкамлиги ошиб, мўртлиги камаяди;
б) сувга турғунлиги ошади.
10. Гипскартонли ва гипстолали плиталарни полларни қуриш учун ишлатиш мумкинми?
11. Гипскартонли ва гипстолали плиталарни осма потолоқларни қуриш учун ишлатиш мумкинми?
12. Қалинлиги 25смли арболитдан қилинган деворнинг термоқаршилиги тенгдир:
а) 21 см га қалинликга эга бўлган ғишт девори термоқаршилигига;
б) 51 см га қалинликга эга бўлган ғишт девори термоқаршилигига.
1.5. Гипскартон асосидаги тўпламий тизимлар

«Комплект» сўзи лотин тилида тўлиқ, система эса яхлит деган маъноларни билдиради. Шундай қилиб, «тўпламий тизим» (комплектная система-жамлама тизимлари) тушунчаси қурилиш материаллари, буюмлари ва бириктириш элементлари номенклатурасини англатадики, уни қўллаганда у ёки бу қурилиш вазифасининг тўлиқ ечимига эга бўлиш мумкин. Қуруқ қурилиш учун КНАУФ тўпламий тизими юқоридаги тушунчага тўлиқ мос келади.


КНАУФ тўпламий тизими ўзининг функционал белгиларига асосан бир неча гуруҳларга бўлинади: пардеворлар, қопламалар, шифтлар, поллар, мансардалар. Маълум бир тўпламий тизим таркибига кирадиган элементлар номенклатураси бунда функционал вазифасига қараб, ҳамда бозор талабларига қараб ўзгариб туриши мумкин.
Умумий ҳолда тўпламий тизимнинг таркибий ташкил қилувчилари қуйидагилар бўлиши мумкин:
• КНАУФ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ва буюмлари;
• бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган буюмлар ва материаллар тўплами;
• материалларнинг экологик тозалигини ва амалдаги меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган сифатга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар;
• қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ускуналар ва мосламалар;
махсус кийим;
• ахборот ва техник ҳужжатлар (ахборот варақлари, техник варақлар ва КНАУФ компанияси тавсиялари, брошюралар, буклетлар, услубий ва йўл-йўриқ адабиётлари);
• КНАУФ компанияси ўқув марказларида, маҳсулотлардан ва ускуналардан фойдаланиш технологик жараёнларрини, ўргатиш;
• техник кузатиш (маслаҳатлар, тавсиялар, ишларни бажарилишининг техник назорати);
• реклама.
Тўпламий тизимнинг фойдаланувчилар билан тезкари алоқасини ҳисобга олиш билан реализация қилиш амалиёти қуйидаги тушунчани ҳам келтириб чиқарди: «КНАУФ тўпламий тизими» - бу кафолатли юқори фойдаланиш сифатига эга бўлган қурилиш маҳсулотини олиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиб, қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишларини таъминловчи материаллар, буюмлар, техник ва услубий ҳужжатлар ва хизматлар тўпламидир» [8].
Муаллифлар, замонавий технологияларни кўрсатиб ўтиш билан, фақатгина янги материаллар ва ускуналарни кўзда тутмай, балки бажарувчиларни унчалик чарчашга олиб келмайдиган қурилиш жараёнларини ҳам кўзда тўтишган. Бажарувчиларнинг бу жараёнга эга бўлиши учун малакали ўқитувчилар раҳбарлигида, ўқув дастури кўзда тўтган вақт давомида, КНАУФ ўқув марказларида ўқиш айниқса оптимальдир. «Қуруқ қурилиш» ни амалга ошириш учун касбий билим ва кўникмага эга бўлиш мақсадида ажратилган бу вақт тўла етарлидир. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу қурилишнинг «қуруқ» деб айтилиши унда ҳўл жараёнларнинг йўқлиги билан боғлиқ бўлибгина қолмай, балки олдин гипскартон листлари қуруқ гипс шувоқи деб аталишида ҳамдир. КНАУФ компаниясининг ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифатини ошириш йўлидаги ва қуруқ қурилишнинг технологик жараёнларини такоммиллаштириш борасидаги анчайин ютуқларига биноан, кейинги ривожланиш перспективаси сезиларли даражада кенгаймоқда. Бунинг сабаби яна шундаки, «қуруқ қурилиш» - бу фақатгина замонавий юқори сифатли материалларнинг ва илғор технологияларнинг йиғиндиси бўлибгина қолмай, балки юқори ишлаб чиқариш, қулай ускуналар ва мосламалар ёрдамида бажариладиган ижтимоий жозибали меҳнат ва қурилиш маҳсулотининг европавий сифатидир.



Download 265 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling