Мавзу режаси


Download 265 Kb.
bet2/7
Sana25.03.2023
Hajmi265 Kb.
#1294535
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Лекция № 1 ЗҚМҚТ 1

Тест топшириклари
Тўғри жавобни танланг:
1. Селинит гипснинг тури ҳисобланадими?
2.Гипснинг зичлиги қуйидагини ташкил этади:
А) 3кг/ м³; б) 2,32 г/м³; в) 3,5 г/м³.
3. Гипс сувда яхши эрийдими?
4. Ангидрит бу:
а) сувга тўйинган гипс; б) сувсиз гипс.
5. Алебастр олиш гипсни қўйдириш ҳарорати:
а) 100 ºС; б) 150…160 ºС; в) 400 ºС.
6. Гипс қайси сульфатлар синфига мансуб?
а) сульфатлар; б) силикатлар; в) сульфидлар.
7. Ангидрит формуласи:
а) CaSO4; б) CaSO4•2H2O; в) CaSO4•0,5H2O.
8. Моос шкаласи асосида табиий гипснинг қаттиқлиги:
а) 1,5…2,0; б) 2,0…3,0; в) 3,0…3,5.
9. Юза зоналарида ангидрит ўзгарувчан ҳисобланадими ёки йўқми?
10. Гипс асосидаги қурилиш қоришмалари қайси қадимий қурилишларда ишлатилган?
а) ўрта аср ибодатхоналарида; б) миср пирамидаларида; в) қадимий Рим йўлларида.
11. Қурилиш (қуйма) гипсини қандай усулда олиш мумкин:
а) гипсни 160 ºС ҳароратда қўйдириш;
б) гипсни 450…800 ºС ҳароратда қўйдириш;
в) ангидритни сув билан ҳўллаш.
12. Яримгидратли гипснинг зичлиги қайси кўрсатгични ташкил этади:
а) 3,0г/см³; б) 2,6…2,75г/см³; в) 3,0…3,5г/см³.


1.2. Гипс асосидаги қурилиш ашёлари ва буюмлари

Гипсли боғловчилар икки гуруҳга бўлинади: паст ва юқори қўйдирилган. Паст қўйдирилган боғловчиларга қурилиш, ўта мустаҳкам ва қуйма гипслар таалуқлидир.


Қурилиш гипси технологиясида қуйидаги жараёнлар киради; гипс тошини майдалаш, тортиш ва иссиқлик ишлови (дегидратация) бериш. Қурилиш гипсини ишлаб чиқаришда бир неча технологик схемалар қўлланилади:
Гипс тошини майдалаш, тортиш(ун қилиш) ва дегидратациялаш;
• Гипс тошини майдалаш, дегидратациялаш ва тортиш(ун қилиш, туйиш);
• Гипс тошини майдалаш, босим остида пар билан ишлов бериш, қуритиш ва тортиш(ун қилиш).
Гипс дегидратациясини шахтали (бўлакларни термик ишлов бериш) ёки айланадиган (майдаланган гипсни термик ишлов бериш) учокларда, тегирмонларда ўлчанган гипсни бир вақтнинг ўзида майдалаш ва сувсизлантириш билан бирга, қайнатиш қозонларида (тортилган гипсни термик ишлов бериш) ва автоклавларда (пар билан ишлов бериш) амалга оширилади. Хом ва қўйдирилган гипсни дезинтеграторларда , бегунларда, шариқли ва роликли тегирмонларда майдаланади. Амалиетда қурилиш гипсларини асосан қайнатиладиган котелларда тайёрланиб олинади. Аммо гипсни қўйдириш учун айланадиган печь мукаммалроқ агрегат ҳисобланади. Қурилиш гипсини айланадиган печда тайёрлашнинг технологик схемаси 1.1.- расмда келтирилган.



1.1.-расм. Қурилиш гипсини айланадиган печда тайёрлашнинг технологик схемаси:
1- қабул қилиш воронкаси; 2- лентали узатгич; 3- майдалагич; 4- тўқмоқли тегирмон; 5 – элеватор; 6- гипс щебени учун бункер; 7 – тарелкасимон узатгич; 8 – айланадиган печь; 9 – циклон; 10 – элеватор; 11- бункер; 12 – шарли тегирмон; 13 – элеватор; 14 –шнек; 15 – тайёр маҳсулот учун силослар.

Қуйидаги схемага биноан гипсни, доналарининг ўлчами 20 ммгача бўлган щебенсимон гипс тошини печларда қўйдириш билан, олинади. Қия пўлат печнинг диаметри 2,5м, унинг узунлиги эса 20 мни ташкил этади. Роликли таянчларга ўрнатилган печ узлуксиз айланиб туради. Гипс тоши печга узатилади. Печ айланганда гипс тоши пастга қараб силжийди. Печга ўчоқдан ҳарорати 600…700 ºС бўлган газлар вентилятор ёрдамида узатилади. Газлар, печда ҳаракати давомида, гипс щебенини қўйдиради, қўйдирилган щебен эса шариқли тегирмонда майдаланиб, тортилади. Куйдириш давомида сув пар ҳолатида ажралиб чиқади. Герметик ускуналарда юқори навли гипс тошини босим остида термик ишлов бериш натижасида юқори мустаҳкамли гипс олинади. У асосан яримсувли сульфат кальцийнинг, β модификациясидан активроқ бўлган, α модификациясидан ташкил топган. Шунинг учун юқори мустаҳкамли гипснинг сиқилишга мустаҳкамлиги 15…25 МПа ни ташкил этади, бу эса қурилиш гипсининг мустаҳкамлигидан анча ортиқ.


Қуйма гипс асосан ярим гидратнинг β модификациясидан ташкил топган. Унинг таркибида унча кўп бўлмаган аралашмалар мавжуд бўлиб, майин қилиб тортилади (ун килинади). Гипснинг бу тури асосан керамик ва фарфорфаянс саноатида қолиплар ясаш учун ишлатилади. Юқори ҳароратда қўйдирилган гипс боғловчиларини иккисувли гипсни 700…900 ºС гача бўлган ҳароратда қўйдириш жараёнида олинади. Бунда иккисувли гипс кимёвий боғланган сувни (кристалик панжара таркибига кирган) тўлиқ йўқотади. Натижада, сувсиз сульфат кальций-ангидрит CaSO4 ҳосил бўлади. Юқори ҳароратда қўйдирилган боғловчиларга ангидрит цемент ва юқори ҳароратда қўйдирилган гипс киради (эстрих гипс). Сув билан аралаштирилган гипс боғловчисининг қотиши қуйидаги реакция асосида кечади:

CaSO4•0,5H2O + 1,5Н2О = CaSO4•2H2O (1.2)


Яримгидрат сульфат кальций сув таъсирида ўзига бирярим сув молекуласини қўшиб олади ва иккисувли гипсга айланади (дигидрат сульфат кальций).


Академик А.А.Байковнинг назариясига биноан, гипснинг қотиши, қисман сувда эриган яримсувли гипснинг сувда ёмон эрийдиган икки сувли гипсга ўтиши натижасида кечади ва тўйинган қоришма ҳосил бўлади. Бунда ҳосил бўлган сув танкислиги гипснинг тўлиқ қоришмага ўта олмаслигини келтириб чиқаради ва гидротацияланиб майда дисперсли коллоид масса бўлиб ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган коллоид, тезда кристаллашиб, икки сувлик гипснинг мустаҳкам кристаллик қуймасига айланади. Бу жараён, яримсувли гипснинг сульфат кальцийнинг дигидратига айланганига қадар, давом этади. Мустаҳкамликнинг ошиб бориши, иккисувли гипс кристалларининг бириқиши туфайли, кечади.
Гипс бир қатор қимматли қурилиш хоссаларига эга.У ёнмайдиган ва оловга мустаҳкам материалдир. Гипснинг бошқа материаллар билан бирга ишлатиш, бино ва иншоотлар хоналарида, ишончли товуш -ва иссиқлик изоляциясини таъминлайди. Гипсда инсонга зарарли компонентлар мавжуд эмас. Гипсда кислотанинг миқдори инсон терисидаги миқдор билан баробар (рН=5,5), ҳидга эга эмас, диэлектрик бўлиб ҳисобланади. Бу сифатлар гипснинг қурилиш ишлаб чиқаришида кенг қўлланилишига имкон яратиб келаяпти.
Қурилишда қўлланилаётган гипс материаллари ва буюмлари номенклатураси хилма-хилдир ва қуйидаги асосий турларини ўз ичига олади:
1) Девор деталлари (блоклар, тошлар).
2) Иншоотларнинг конструктив элементлари (пардевор плиталари, пол ва потолоқлар учун плиталар).
3) Қоплама материаллари - гипсли қуруқ сувоқ (ГКЛ- гипскартон лист), гипс панеллари (ГКП) турли кўринишдаги қурилиш конструкцияларини қоплаш учун, гипстолали плиталар (ГВЛ) йиғма пол, пардеворлар, ва осма потолоқларни ясаш учун.
4) Архитектура-декоратив деталлар.
5) Қурилиш қоришмалари, сувоқ аралашмалари, елимлар.
КНАУФ компанияси қурилиш гипсидан олинган буюмлардан фойдаланиш асосида анчагина қурилиш материаллари ва буюмлари номенклатурасини кенгайтириб, унинг сифатини ҳам оширишга эришди. Шу билан бирга, тўпламий (жамлама) тизимларини ҳам кенгайтирди, бу эса бино ва иншоотларнинг интерьерларини безашда турли хил пардозлаш имкониятларни яратди. КНАУФ тўпламий тизимларининг асосий конструкцион ва пардозлаш материаллари бўлиб экологик тоза цинкланган темирдан турли хилдаги профиллар кўринишидаги элементлар; юқори сифатли декоратив пардоз материаллари қопланган гипс картонли листлар, таркибида юқори эффективли иссиқлик ўтказмайдиган материалларибор гипс картонли листлар, товушдан ҳимоя қиладиган перфорацияланган гипс картонли листлар. Бу маҳсулотлар, турли хилдаги қуруқ сувоқлаш қоришмалари, қуруқ ва қўлланишга тайёр шпаклевкалар, грунтовкалар, текисловчи аралашмалар, елимлар, герметиклар каби қўшимча материаллар билан бойитилган.



Download 265 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling