Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа
Материклар Ўртача баландлик, м
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Структурали платолар
- вулканик платолар
Материклар
|
Ўртача баландлик, м |
Океанлар | |
Ўртача чуқурлик, м | |||
Евросиё |
840 |
Тинч |
4280 |
Африка |
750 |
Атлантика |
3940 |
Шимолий Америка |
720 |
Ҳинд |
3960 |
Жанубий Америка |
600 |
Шимолий муз |
1200 |
Австралия |
320 |
Жанубий |
4450 |
Антарктида |
2100 |
|
|
Ер юзасининг энг баланд нуқтаси Ҳимолай тоғининг Жомолунгма (Эверест) чўққиси (8848 м), океаннинг энг чуқур жойи-Тинч океандаги Мариана чўкмасидир (11022 м). Ер шари юзасининг максимал баландлик фарқи деярли 20 км га тенгдир. Қуруқлик юзаси океан юзасидан баландлигига кўра пасттекислик (0 метрдан 200 метргача) ва баланд релъефга (баландликлар, баланд текисликлар, плато ва ясситоғлар, тоғликлар, тоғлар) бўлинади.
Мутлоқ баландлиги 200 м дан 500 м гача бўлган ер юзасининг қисмлари баландликлар ва баланд текисликларга киритилади. Юзаси ясси ёки кучсиз парчаланган баланд текислик плато дейилади. Ёнбағирлари кўпинча кесилганидан тик (масалан, Устюрт чинклари) бўлади. Атрофидаги текисликлардан тик ёнбағирлар ҳосил қилиб кўтарилиб туради. Структурали, вулканик ва денудацион платоларга бўлинади. Структурали платолар қаттиқ чўкинди ва магматик (масалан, трапплар) жинслардан тузилган бўлади. Вулкан лавалари оқиб чиқиб, юзадаги аввалги баланд-пастқамликларни тўлдиришидан, вулканик платолар ҳосил бўлади. Баландликлар ва тоғлар денудация таъсирида емирилиб текисликка айланишидан денудацион текисликлар вужудга келади.
Уларнинг юзаси ясси (горизонтал), қия, қабариқ ёки эгилган бўлиши мумкин. Геологик тузилиши ва экзоген жараёнлар таъсирига кўра аккумулятив ва денудацион текисликларга бўлинади. Мутлоқ баландлиги 1000 м гача ёки ундан юқори бўлган анча парчаланган юзали, горизонтал ётувчи тоғ жинсларидан ташкил топган текис ёки тўлқинсимон текислик ва қирлар ясситоғ дейилади. Тоғликлар ҳам тоғ тизмалари, ҳам ясситоғлар, ҳам тоғ водийларини ўз ичига олган катта тоғли ҳудудлардир (масалан, Помир, Эрон, Тибет тоғликлари).
Download 141.29 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling