Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


Download 141.29 Kb.
bet5/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

Эндоген жараёнларининг асосий энергия манбаси гравитация ва радиактив моддаларнинг парчаланиши, космик, Ернинг ҳаракатлари, Ерни Қуёш ва Ой билан тортишиши, Ернинг ички қатламларида юз берадиган кристллизация ва кимёвий жараёнларда ҳосил бўлган иссиқлик энергиясидир. Гравитация, радиактивлик, Ер баьрининг исиши ва совуши мантия ва ер пўстини ташкил қилувчи моддалар ҳажмининг ўзгаришига олиб келади. Исиш жараёнда Ер моддаларининг кенгайиши мантия ҳамда ер пўстида кўтарилма вертикал ҳаракатларни келтириб чиқаради. Бунинг натижасида ер пўстида бурамалар ёки ёриқларнинг ҳосил бўлиши ва ёриқлар билан чегараланган ер пўсти блокларининг силжиши юз беради.
Тектоник ёриқлар ер пўстининг чуқур қатламларига ҳам кириб бориб, жинслар эрийдиган ўчоқларга етади. Бу вақтда гигант ёриқлар каналларга айланади ҳамда улар бўйича эриган мода-магма юқорига кўтарилади. Ер юзасига кўтарилаётган магма ер пўсти қатламларида интрузив жинсларни (батолитлар, штоклар, лакколитлар ва бошқ.) ҳосил қилади. Улар ҳам ўз навбатида юқори қатламларида турли бузлишларни вужудга келтиради. Масалан, батолит ва штоклар уларни қоплаб турувчи юқоридаги қатламларни механик силжитиб бурмали ва ёриқли структураларни ҳосил қилади. Интрузив жинсларнинг динамик, термик ва кимёвий таъсирида чўкинди жинслар ўзгаришларга учраб метаморфик жинсларга айланади.
Ер юзасига магманинг оқиб чиқиши эффузив магматизмни ёки вулканизмни ҳосил қилади. Ер пўстида ёриқларни ҳосил бўлиши Ер юзасида ер қимирлашларга сабаб бўлади.
Шундай қилиб, ер пўстининг тектоник ҳаракатлари ёриқларининг ҳосил бўлиши, ер пўсти блокларининг силжиши, бурмаланиши чуқурлик магматизми, вулканизм ва ер қимирлашларни келтириб чиқаради. Лекин, бу жараёнлар таъсирида вужудга келган релъеф шакллари табиатда бирламчи ҳолатни сақлаб қола олмайди. Чунки улар экзоген жараёнлар таъсирида қайта ўзгартирилади.
Экзоген жараёнларининг асосий энергия манбаии-Қуёшнинг нур энергияси. Бу энергия ер юзасида ўзгариб сув, ҳаво, литосфера моддалларини ҳаракатлантирувчи энергияга айланади. Юза ва ер ости сувлари, океан ва денгиз ҳамда кўлларнинг сув массалари, ўсимлик ва ҳайвонлар, шамол ва музларнинг фаолияти экзоген жараёнларга (агентларга) киради. Бу жараёнларининг ҳаммасида гравитация энергияси иштирок этади. Экзоген жараёнларга ёнбағирларда юз берадиган барча жараёнлар ҳамда йилдан йилга таъсири ортиб бораётган инсоннинг хўжалик фаолияти ҳам киради.
Эндоген ва экзоген жараёнлар релъеф ҳосил қилишда тенг кучли бўлсаларда, етакчиликни эндоген жараёнлар бошқаради. Чунки, уларнинг фаолиятидан ҳосил бўлган ер юзасидаги барча нотекисликларни экзоген жараёнлар текислашга ҳаракат қилади. Лекин эндоген жараёнларининг доимий равишда қайтадан такрорланиб туришидан ер юзасидаги нотекисликлар доимо мавжуд бўлиб туради.
А.Е.Криволуцкийнинг (1977) фикрича, релъефнинг ривожланиши (геоморфогенез) ер пўстидаги минерал моддалар кўчишининг морфологик натижасидир. Минерал моддалар бир бирига қарама қарши бўлган эндоген ва экзоген жараёнларининг ҳаракати натижасида бир жойдан иккинчи жойга кўчирилади. Эндоген таъсирда минерал моддалар тоғ жинслари массаси таркибида ер пўстининг ҳаракатлари, экзоген таъсирда эса минерал моддалар асосан оьирлик кучи натижасида кўчирилади. Ер юзаси бўйича моддаларнинг кўчирилиши ер шаридаги изостазияни, яъни ер пўстининг юқори мантиясида мувозанатлашишини бузади.
Масалан, экзоген жараёнлар натижасида тоғ жинслари тоғлардан тўхтовсиз равишда олиб кетилиб, қирғоқ яқинидаги денгизларга ётқизилиб туради. Тоғлар пасаяди ва бинобарин уларнинг мантиядаги қисми кўтарилиб чиқади, денгизларнинг қирғоққа яқин қисимлари таги оьирлик таъсирида мантияга тобора кўпроқ ботиб боради. Изостатик чўкиш ва кўтарилиш илгари муз босган ёки ҳозир муз билан қопланиб ётган ўлкаларда айниқса аниқ сезилади. Масалан, Фенноскандия қадимги музликлар эриб кетгандан кейин ҳар йили ўртача 1 см дан кўтарилиб бормоқда. Ер пўсти доим ўзгариб туради, чунки мувозанатлик ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди ва ҳар доим бузилиб туради.
О.К. Леонтpев ва Г.И. Ричаговлар (1988) релъеф генезисини аниқлашдаги қийинчиликлар тўьрисида қуйидаги фикрларни билдиришган.
1. Релъеф генезисини аниқлаш биринчи босқичда релъеф ҳосил қилувчи жараёнларининг қайси гуруҳи устун эканлигини аниқлаш зарур. Бу осон иш эмасдир, чунки эндоген ва экзоген жараёнлар тенг кучлидир.
2. Кўпинча яқин ўтмишда бирор жараён таъсирида ҳосил бўлган релъеф шаклини ҳозирги кунга келиб бошқа жараёнларининг таъсирига учраганлиги ҳам кузатилади.
3. Айрим пайтларда бир неча жараёнларининг таъсиридан ҳосил бўлган релъеф шакли бир хил натижага эга бўлиши ҳам мумкин. Бундай шароитда релъеф ҳосил қилувчи етакчи жараённи аниқлаш қийин бўлади.
4. Релъеф генезисини аниқлашда релъефнинг йирик ва кичик шакллари алоҳида-алоҳида ўрганилади. Чунки йирик релъеф шакллари эндоген, улардаги кичик шакллар эса экзоген жараёнлардан ҳосил бўлади.
Релъеф генезиси асосан дала шароитида олиб борилган кузатишларда, қайта ишланган ёки аккумулятив релъеф шаклларининг белгиларини ўрганиш асосида аниқланади. Бундан ташқари, аккумулятив релъеф шаклларини тушуниш учун уларни ташкил қилувчи ётқизиқларни ҳар томонлама ўрганиш муҳимдир. Геоморфология фанининг муҳим вазифаларидан бири релъеф ёшини аниқлашдир. Релъефнинг ёши ҳам мутлоқ ва нисбий бўлади.
Релъефнинг мутлоқ ёши геохронологик жадвал билан белгиланади. Ҳозирги вақтда мутлоқ ёшни аниқлашда радиактив, калий-аргон, палеонтологик, палеомагнит ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Релъефнинг нисбий ёши тушунчаси геоморфологияда турли кўринишда фойдаланилади.
1. Релъефнинг нисбий ёшини аниқлашда америкалик геморфолог В.М. Девис (1899) таклиф қилган эрозион (нормал) циклдан фойдаланилади. Текисликнинг кўтарилиб тоғга айланиши ва аста-секин емирилиб яна текисликка айлангунга қадар кетган давр эрозион цикл дейилади. Унинг формуласи: «Структура-жараён - босқич»дир.
Бирор ҳудуднинг релъефи ёки алоҳида олинган релъеф шакли В. Девис бўйича босқичли жараёндир. Шунинг учун релъефнинг нисбий ёши унинг ривожланишининг маoлум босқичи тушунилади. Масалан, тўртламчи даврда юз берган охирги музланиш даврида (тахминан 20 минг йил муқаддам) океан ва денгизларнинг юзаси ҳозирги даврдагига нисбатан 100 м паст бўлган. Қоплама материк музликларнинг эришига боьлиқ ҳолда Дунё океани сувларининг юзаси кўтарила бошлаган. 4000-5000 йил аввал унинг юзаси ҳозирги ҳолатга етган. Океан ва денгиз сувлари қуруқлик қирғоқларини босган. Кучли парчаланган ингрессив (лотинча-ичкарига кириш) қирғоқлар ҳосил бўлган. Уларни ҳозирги қирғоқлар ривожланишининг дастлабки босқичи дейиш мумкин. Кейинчалик тўлқинларнинг абразион ва аккумулятив фаолияти натижасида қирғоқ қўлтиқларининг юқорисида дастлабки аккумулятив шакллар ҳосил бўлади. Бу қирғоқлар ривожининг ёшлик босқичидир. Кейинроқ қирғоқ бурунлари ювилади, қўлтиқлар аккумулятив яратмалар ёрдамида денгиздан ажралади, қирғоқ текисланади. Текисланган қирғоқ чизиғи қирғоқ ривожининг новқиронлик босқичидир. Кейинги ривожланишида абразион жараёнлар тўхтайди, қирғоқ яқинида аккумуляция бошланади. Бу қирғоқ ривожининг қарилик босқичидир.
2. Релъефнинг нисбий ёши бир релъеф циклини бошқалари билан бўлган алоқасини ўрганиш орқали аниқланиши мумкин. Бирор йирикроқ релъеф шакли юзасида ҳосил бўлган иккиламчи кичик шаклларни таққослаганда, бирламчи шакл иккиламчи шаклларга нисбатан кексароқдир. Масалан, Марказий Фарьонани ташкил этган аллювиал текисликлар уларнинг юзасида вужудга келган эол ва эрозион шаклларга нисбатан бирламчи релъеф шаклдир.
3. Релъефнинг нисбий геологик ёшини аниқлашда релъеф шаклини ташкил қилувчи тоғ жинсларининг ёши билан аниқланади. Масалан, қуйи тўртламчи давр ётқизиқларидан ташкил топган дарё террасасининг ёши ҳам қуйи тўртламчи давр ёшида деб ҳисобланади ва бошқалар.
Юқоридаги усуллар билан асосан аккумулятив релъеф шаклларининг нисбий ёшини аниқлаш мумкин. Қайта ишланган (денудацион) релъеф шаклларининг нисбий ёшини аниқлашда К.К.Марков (1948) таклиф қилган усуллардан фойдаланиш мумкин.
А) Коррелятив (бир бирига боьлиқ бўлган, тенг ёшли) ётқизиқлар бўйича нисбий ёшни аниқлаш. Масалан, жарнинг қуйи қисмида юқоридан ювилиб келтирилган ётқизиқлар тўпланади. Шу ётқизиқларнинг ёшини геологик усул ёрдамида аниқлаб, жарнинг ҳам ёшини билса бўлади.
Б) Ёш чегараларини аниқлаш. Бунда релъеф шаклининг қуйи ва юқори чегараларидаги ётқизиқларнинг ёши аниқланади. Масалан, дарё водийси неоген даврининг денгиз ётқизиқларида ҳосил бўлган. Унинг тагида қуйи тўртламчи давр ёшидаги музлик ётқизиқлари ва унинг устида эса ҳозирги аллювий ривожланган. Демак, дарё водийси неоген ва қуйи тўртламчи давр чегарасида ҳосил бўлган. Водий неоген ётқизиқлардан ёш, музлик ётқизиқлари эса аллювийдан кексароқдир. Шундай қилиб, релъефни морфологик ва морфометрик таърифлаш, унинг генезиси, ёши ва тарихий ривожланишини аниқлаш геоморфологик тадқиқотларнинг асосий вазифасидир.

Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling