Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


Моноклинал (қатламлар бир томонлама ётади) структураларда куэста


Download 141.29 Kb.
bet8/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

Моноклинал (қатламлар бир томонлама ётади) структураларда куэста релъефи ҳосил бўлади. Улар одатда дисимметрик тузилган бўлади. Қатламлар боши очилиб қолган ёнбағир тик, қарама-қарши, яъни қатламлар қанотидаги ёнбағир ётиқ бўлади.
Куэста (испанча-қиялик, тоғ ёнбағири) деб, асосий тоғ тизмасига паралел йўналган тоғ олди қирлари ёки тоғ тизимларига айтилади. Улар бурмалар қаторига юқоридан пастга эмас, балки ёнбағир бўйлаб йўналган эрозия натижасида шундай шакл олади. Бунда осон ювилувчи қатламларда водийлар пайдо бўлади, қаттиқ жинс қатламлари очилиб қолган жойларда марзалар ёки тизмалар-куэсталар сақланиб қолади. Куэсталар ҳам баланд тоғларда (масалан, Катта Кавказ ва Қрим тоғларининг шимолий ёнбағирлари), ҳам баландликларда (масалан, ядро қисми очилиб қолган антиклиналларда) кузатилади.
Куэста релъефи ривожланган ҳудудларда дарё водийларининг қиёфаси ва хусусиятлари ўзига хос бўлади. Жойнинг топографик юзаси ва қатламлари нишаблигига мос оқувчан дарё водийларини консеквент (лотинча-мунтазам, изчил), моноклинал ётувчи қатламларга мос йўналган водийларни субсеквент (лотинча-бирор нарсадан кейинги), куэстанинг ётиқ ва узун ёнбағирлардан оқувчан водийларни ресеквент (лотинча-навбатдагини қайтарувчи), қисқа ва тик ёнбағирдан оқувчи дарё водийларини обсеквент (лотинча-йўл берувчи) водийлар дейилади.
Куэста релъефини ўрганиш орқали тектоник структураларининг турини аниқлаш мумкин. Масалан, куэстанинг тик ёнбағирлари доимо антиклинал структуранинг ядро қисмига қараган бўлади, синклинал структураларда эса бунинг акси кузатилади. Анча мураккаб релъеф шакллари бурамали структураларда вужудга. Бундай структураларда қатламлар узлуксиз давом этиб, айрим ерлари кўтарилиб, антиклиналларга, баoзи жойлари пастга тушиб синклиналларга айланади.
Релъефда бу структура қатор жойлашган тоғ тизмалари сифатида кўринади. Бурамали структураларнинг релъеф характери бурамаларнинг шакли, каталиги, уларни ташкил қилган тоғ жинсларининг таркиби, парчаланиш даражаси ва экзоген жараёнларининг таъсири доимийлиги кабилар билан белгиланади. Бурмали структуралар релъефида тўьри ва тескари релъеф шакллари кузатилади. Геологик структуралар типи билан релъеф шакллари бир бирига мос келса тўьри релъеф, мос келмаса тескари (инверсион) релъеф шаклланади. Тўьри релъеф шакллари кўпинча ёш бурмали тоғларда, тескари релъеф шакллари эса бурмали-палахса тоғларда кўпроқ кузатилади.

Айниқса, тектоник фаол бўлган антиклинал структураларда дастлаб парчаланиш структуранинг баланд қисмларидан бошланади. Қуйи қатламлари юмшоқ жинслардан таркиб топган бўлса, денудация жараёни янада тезлашиб структуранинг ядро қисмида пастқамлик, унинг қанотларида баланд шакллар ҳосил бўлади. Бурмали структуралар релъефи тектоник ёриқлар, интрузив ва эффузив магматизм таъсирида ҳам янада мураккаблашиши мумкин. Структура релъеф шаклларининг ҳосил бўлишини ўрганишда И.П. Костенко (1972) уларнинг релъефда ифодаланишини пассив ёки статик ва фаол ёки динамик омилларни алоҳида ажратишни тавсия этади.


Ер пўстининг тектоник ҳаракатлари натижасида ҳосил бўлган деформациялар билан боьлиқ ҳолда моддаларнинг кўчирилиши ва унинг кейинги ривожланиши динамик-эндоген омилларга киритилади. Бу жараён динамикаси тектоник ҳаракатларнинг макон ва замонда йўналиши, тезлиги ва ўзгарувчанлиги бўйича ўрганилади. Литоген-стратиграфик шароит ва денудация кесимининг чуқурлиги эса статик-пассив омилларга киритилади. Тоғ жинсларининг деформациясидан ҳосил бўлган структура шакллари эса айрим шароитда статик, бошқаларда динамик омилларга киритилиши мумкин.
Агар ривожланаётган геологик структуралар танлама денудацияга учраса, у пассив-статик омил ролини бажаради ва геологик структура ҳамда тоғ жинсларининг чидамлилик хусусиятларига кўра унинг бронлашган (чидамли жинсли) қатламлардан тузилган элементлари релъефда ифодаланади холос. Фаол геологик структуралар релъефда танлама денудация таъсирида эмас, балки ер пўстининг янги тектоник ҳаракатларидан вужудга келган тектоник деформациялар орқали ифодаланади.
Иқлим-релъеф ҳосил қилувчи муҳим омил. Иқлим ва релъеф ўртасидаги ўзаро алоқадорлик жуда хилма-хил. Экзоген жараёнларининг характери ва интенсивлиги иқлим шароити билан белгиланади. Шунинг учун турли иқлимий шароитларда ўзига хос релъеф шакллари вужудга келади. Иқлим релъеф ҳосил бўлиш жараёнларига гидросфера, тупроқ ўсимлик қоплами ва бошқалар орқали бевосита ва бавосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун экзоген релъеф шаклларида шимолдан жанубга томон иқлимий шароитнинг ўзгариши билан боьлиқ ҳолда зонал хусусиятлар ҳам шаклланади. Шу жиҳатдан экзоген реoлеф зоналликка бўйсунмайдиган эндоген реoлефдан фарқ қилади. Эндоген релъефда эса зоналликка бўйсунмаганлиги натижасида азонал релъеф шакллари ҳосил бўлади.
ХХ аср бошларида немис олими А.Пенк иқлимнинг релъеф ҳосил қилишдаги ролига кўра учта иқлим типи: нивал (лотинча-қорли), гумид (лотинча-нам) ва арид (лотинча-қуруқ) иқлимларини ажратган. Кейинчалик бу таснифлаш тўлдирилган ва аниқлаштирилган.




Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling