Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


-расм. Тектоник ёриқлар ва релъеф: А - горст; Б - грабен; В - силжиқ; Г - узилма


Download 141.29 Kb.
bet9/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

3-расм. Тектоник ёриқлар ва релъеф: А - горст; Б - грабен; В - силжиқ; Г - узилма.


Релъеф ва иқлим
Нивал иқлимда ёғинлар асосан қор ҳолатида ёғиб, унинг бир қисми эримай йилига тўпланиб материк ва тоғ музликларини ҳосил қилади. Бу иқлимда асосий релъеф ҳосил қилувчи омиллар бўлиб қор ва ҳаракатланувчи музлардир. Қор ва музлар билан қопланган жойда физикавий (асосан совуқ) нураш устун бўлади. Бундан ташқари релъефнинг ҳосил бўлишида кўп йиллик музлоқлар ҳам иштирок этади. Нивал иқлим қутбий ўлкаларда (Антарктида, Гренландия, Шимолий Муз океани ороллари) ва қор чизиғидан баланд кўтарилган тоғ тепаларида кузатилади.
Қутбий иқлим (кўп йиллик музлоқлар тарқалган ҳудудларнинг иқлими) учун ҳаво ҳароратининг фаслий тебранишининг катталиги, булутлик, нисбий намлик ва йиллик ёньин миқдорини оз бўлиши хосдир. Бундан ташқари ер остида кўп йиллик музлоқлар ва улар билан боьлиқ бўлган геоморфологик жараёнлар ҳам ривожланган. Бу иқлим минтақасида кўп йиллик музлоқ билан боьлиқ бўлган геоморфологик жараёнлар ва шакллар ривожланган.
Гумид иқлим ўлкаларида йиллик ёньин миқдори буьланиш ва шимилишга сарф бўлган сув миқдоридан кўп бўлади. Ортиқча сувлар ер юзасида оқади, шунинг учун бу ўлкаларда дарё водийлари, жарлар, балкалар ва бошқа флювиал релъеф шакллари асосий ўрин эгаллайди. Кимёвий нураш, карст жараёнлари фаол бўлади. Гумид иқлимли ўлкаларга Шимолий ва Жанубий ярим шарларнинг мўoтадил минтақалари, нам экваториал минтақа ҳамда субтропикларнинг муссон областлари киради.
Арид иқлимида ҳаво ҳарорати юқори, ёғинлар миқдори 250 мм дан ошмайди, буьланиш ёғин миқдоридан 10-15 марта кўп, ўсимлик қоплами сийрак бўлади. Физикавий нураш кучли юз беради, шамолнинг релъеф ҳосил қилувчи роли энг катта бўлади. Арид иқлимли ўлкалар шимолий ва жанубий кенгликларнинг 20о ва 30­о лари ўртасидаги жойлашган материкларда, Марказий Осиёда, Африка ва Жанубий Американинг ьарбий қирғоқларида ривожланган.
Шундай қилиб, ер юзасига атмосфера ҳавоси таркибидаги газлар, ҳароратнинг ўзгариб туриши, ҳаво ҳаракатлари, ёғин, сув ҳамда музнинг ҳаракати ва иқлим хусусиятлари билан бевосита ва бавосита боьлиқ бўлган бошқа жараёнлар таъсир этади. Тоғ жинсларининг емирилиши, бу жинслар емирилишидан ҳосил бўлган маҳсулотларнинг бир жойдан иккинчи жойга олиб кетилиши ва ётқизилиши, ер юзасида бир қанча релъеф шаклларининг вужудга келиши юқорида айтилган жараёнларининг таъсиридир.
Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling