Табиий монополияда харажат эгри чизиқлари
МС
АС
D
P
Q
бу ерда:
D- талаб
АС- ўртача харажат
MC- чекли харажат
P- нарх
Q- миқдор
Ушбу шароитда тармоқ талаби (D) чекли харажатлар чизиғини (МС) ўртача харажатлар чизиғи (АС) кескин пасайишни бошалаган нуқтада кесиб ўтади.
D билан АС чизиқлари кесишган нуқтада ўртача харажатларнинг пасайиб бораётганини кузатиш мумкин. Шу сабабли ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш учун тармоқда фақат битта ишлаб чиқарувчи фаолият кўрсатиши керак.
Монополияни реал ва идеал тартибга солиш
МС
АС
D
P
Q
M (монопол нарх)
MR
R (тартибга солиш натижасида ўрнатилган нарх)
I (идеал нарх)
Pм
PR
PI
QI
QM
QR
Давлат табиий монополияни тартибга солиш учун махсус комиссия ташкил этади. Ушбу комиссия тармоқдаги нарх, товарлар ассортименти, тармоққа кириш ва ундан чиқиш шартларини назорат қилади. Давлат табиий монополия фаолиятини тартибга солмаса тармоқда монопол нарх (Pм) ўрнатилади ва монополист харидорлар ҳисобидан сариқ ранг билан белгиланган квадрат юзасига тенг фойдани олади.
Нархни ўртача харажатга тенг қийматда белгилашга рухсат берилади ва нарх PR га тенг миқдорда белгиланади. Бу ҳолат монопол фойдани чеклайди ва истеъмолчилар мафаатларини ҳимоя қилади. Аммо мукаммал рақобат шароитида нарх фирма чекли харажатига тенглаштирилади ва у пастроқ қийматни (PI) ташкил этади.
Давлат томонидан монополияни тартибга солишнинг янги усулларидан бири бу «ишлаб чиқариш самарадорлиги асосида тартибга солиш» усулидир. Бунда монопол тармоқда максимал нарх белгиланади ва унинг қиймати ҳар йили «инфляция - Х» га ўзгартирилади. Максимал нархнинг пасайтирилиши монополистни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга мажбур қилади. Ушбу ҳолат монополистга рақобатни кучайиши каби таъсир кўрсатади. Бундай усул Буюк Британияда электроэнергетика тармоғида қўлланилган.
Одатда АҚШдаги монополияга қарши қонунчилик нисбатан илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. У қуйидаги учта қонунчилик ҳужжатларига асосланади:
- савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни тақиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |