2) ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлса шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Рақобат тўғрисидаги қонуни 6-моддаси. , 2012 йил 6 январь
7-модда. Товарнинг монопол юқори нархи 7-модда. Товарнинг монопол юқори нархи Товарнинг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи, агар ушбу нарх: - бундай товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ҳамда фойда суммасидан юқори бўлса; - асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нархдир. Товар бозорида сотувчи ёки сотиб олувчи сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва ушбу товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобатнинг чекланишига олиб келадиган нарх товарнинг монопол паст нархидир. Ўзбекистон Республикасининг Табиий монополиялар тўғрисидаги қонуни (янги таҳрири) Табиий монополия — товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас (3-модда)
Табиий монополия субъектларининг фаолияти қуйидаги соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади:
- нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
- электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;
- темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш;
- умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
- сув қувурлари ва канализация хизмати;
- аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари; (4-модда)
Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |