Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни
-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o
3.2.1-расм.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар, ( миллиард сўм). Манба: ―2012 йил ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади‖ мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. 35 3.2.1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, ―Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили‖ Давлат дастури доирасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2011 йилда 2009 йилга нисбатан 2,2 баробар, 2010 йилга нисбатан 1,5 баробар ошиб, 2012 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 4,1 триллион сўмни ташкил этди. Ажратилган микрокредитлар ҳажми 752,3 миллиард сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич 1,5 баробар ўсди. Мамлакатимизда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, қайта тиклаш, техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кейинчалик ушбу корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш борасида ҳам банклар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. 2008 йил 18 ноябрда Ўзбекисон Республикаси Президентининг «Иқтисодиѐт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПФ-4053-сонли Фармони, 2009 йил 19 ноябрда эса «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги» Ф-4010-сонли Фармойиши қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжатлар банкрот корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш учун банклар томонидан қўшимча инвестиция киритиш, ана шундай корхоналарни молиявий соғломлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва замонавий бошқарув усулларини татбиқ этиш, шунингдек, иш ўринларини қайта тиклаш ва янги иш ўринларини яратишни кўзда тутади. Тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналарни тиклаш, улар базасида янги ташкил этилган корхоналарни салоҳиятли инвесторларга сотиш ишлари самарали амалга ошириб келинмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида 2012 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра тижорат банклари балансига қабул қилинган жами 164 та иқтисодий ночор корхоналардан 156 тасининг фаолияти қайта тикланиб, 110 таси 851,6 миллиард сўмга янги мулкдорларга сотилди. Тижорат банклари томонидан мазкур корxоналарни теxник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш ишларига 275 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилди, натижада 22 мингдан ортиқ янги иш ўрини яратилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган корхоналар томонидан 1 триллион сўмдан зиѐд маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 320 миллион АҚШ долларидан кўп маҳсулотлар экспорт қилинди. Бугунги кунда тижорат банкларининг тасаруфида қолган 54 та корхонадан 46 тасида ишлаб чиқариш фаолияти тўлиқ тикланган бўлса, 8 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўз ўрнида меҳнат ресурсларининг катта қисми қишлоқ хўжалигида бандлигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур соҳа вакилларини ўрни ҳақида тўхталмай ўтиш мумкин эмас. 36 2011 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 17,1 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келди. Аграр тармоқ меҳнат ресурсларининг салмоқли қисмини иш ўринлари билан таъминлаб келмоқда. Шу жиҳатдан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласи республикамиз иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳномолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилди. Ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқларини, янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш ишлари йилдан-йилга жадаллашиб бормоқда. Чекланган ер ва сув ресурсларидан, капиталдан ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги юксалмоқда Хизматлар соҳаси халқ хўжалиги мажмуининг таркибий қисми бўлиб иқтисодий муносабатлар умумий тизими таркибига киради ва жамиятдаги мавжуд иқтисодий қонунларга бўйсунади. Ҳозирги кунда тармоқларнинг халқаро таснифида улар уч секторга бўлинади: бирламчи (қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш саноати), иккиламчи (қайта ишлаш саноати) ва учламчи (хизматлар соҳаси ѐки ижтимоий соҳа). Бугунги кунга келиб, иқтисодий адабиѐтларда хизматлар сохасининг чегаралари тўғрисида турли фикрлар мавжуд. Жумладан, ушбу соҳага маиший хизматлар, йўловчи транспорти хизматлари, алоқа хизматлари, турар жой коммунал хизматлари, таълим, маданият, санатория-соғломлаштириш, ҳуқуқ соҳасидаги ижтимоий- иқтисодий функциялари бир-бирига ўхшаш хизматлар киради. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling