Мавзу: саноат корхоналарининг
Download 2 Mb.
|
Саноат корх мехнат ресурслари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
МАВЗУ:САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГМЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИМАВЗУ: и.ф.н., доц. Газиев Х. Режа
Таянч сўз ва ибораларХодим, ходимларни бошқариш, меҳнат ресурслари, ишчи кучи, меҳнат муносабатлари, ишчи малакаси, ихтисос, салоҳият, ходим салоҳияти, ходимларни танлаш, аттестатсия, меҳнат унумдорлиги.
Саноат ишлаб чиқариши ходимлари асосан ишлаб чиқаришда қатнашадиган ходимлар бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: Ривожланган мамлакатларда аллақачон «иқтисодий жиҳатдан фаол аҳоли» тушунчаси қарор топган. Халқаро стандартларга мувофиқ уларга меҳнат билан банд аҳоли ва иш қидираѐтган ишсизлар киради. Шунингдек, «фуқоролик жиҳатидан иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси ҳам тарқалган бўлиб, унга ҳарбий хизматчилар киритилмайди. Шундай қилиб, «меҳнат ресурслари» ўз мазмунига кўра, «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасидан кенгроқдир. Иқтисодий фаол аҳолидан ташқари меҳнат ресурслари яна меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги ўқувчиларни ҳам, шунингдек, ана шу ѐшдаги уй бекалари ва мамлакатнинг қолган барча аҳолисини, яъни ишсиз бўлмаса ҳам, қандайдир сабабларга кўра, мамлакат хўжалигида иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳам ўз ичига олади. Ҳозирда «ишчи кучи» тушунчаси кўп ишлатилсада, унинг чегараси аниқ белгиланмаган. Баъзан иш кучи деганда ҳам ҳақиқий ходимлар, ҳам потенциал ходимлар, яъни амалда ўша «меҳнат ресурслари»нинг ўзи тушунилади. Кўпинча бу тушунча тор маънода ходимларнинг умумий сонини англатади.Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling