Мавзу: Сезги режа


Download 255.5 Kb.
bet7/8
Sana24.01.2023
Hajmi255.5 Kb.
#1114063
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-seminar

Фазони идрок қилиш
Фазони идрок қилиш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини, бир-бирига нисбатан муносабатлар билиш жараёнининг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, хажми, масофаси (ич томонни, чуқурлиги) юзасида муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади.
Фазони идрок қилиш ундаги нарсаларнинг шаклини, ҳажмини ва ўзаро муносабатларини акс эттиришдир. Демак, фазодаги нарсалар уч ўлчовда идрок қилинади; нарсаларнинг шакли: уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, квадрат, доира, конус ва бошқалар. Нарсаларнинг ҳажми катта, кичик, ўртача, йирик, майда ва бошқалар. Нарсаларнинг бир-бирига ва идрок қилувчига муносабати: ўнгда, чапда, юқорида, пастда, ўзоқда ва ҳоказо. Фазони кўриш тери, мускул-ҳаракат органлари билан идрок қилинади. Фазони бир кўз билан ёки икки кўз билан идрок қиламиз. Монокуляр идрокда нарсаларнинг четларидан келаётган нурлар битта кўзнинг тўр пардасида акс этади. Бу нурлар кўз гавҳарларида бир-бирини кесиб ўтади ва уларнинг кесишган жойида кўриш бурчаги ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик ўзоқ-яқинлигига боғлиқ. Кўз гавҳарларининг ва умуман кўзнинг нарсаларни энг яхши кўриш учун мослашувини аккомадастия дейилади.
Одатда фазодаги нарсаларнинг шакли, ҳажми ва ўзаро муносабатларини икки кўз билан бинокуляр идрок қилинади.
Биз бир нарсага икки кўз билан қараймиз. Лекин нарса битта акс этади. Бунинг сабаби ўша нарсадан келадиган нурларнинг кўз пардасига мос ёки мос бўлмаган нуқталарига тўғри келишидир.
Нарсаларнинг фазо муносабатини бинокуляр идрок қилишда конвергенстия муҳим аҳамиятга эга.
Конвергенстия – бирор нарсага қараганда иккала кўз соққасининг қаншар томон баб-баробар бурилишидир. Конвергенстия масофани, чуқурлигини аниқ, тўлиқ идрок қилишга имкон беради.
Вақтни идрок қилиш
Одамда инсон томонидан вақтни идрок қилиш асосан руҳий ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви туфайли намоён бўлади ва ўзига хос тўзилиши билан мазкур жараённинг бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон томонидан акс эттирилаётган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) мазмунига, шахснинг ўзига нисбатан муносабатига боғлиқ бўлиб, шу мезон орқали унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиёжи Мотивацияси, қизиқиши ва интилишларига мутаносиб вақт бирлигини, идрок бирлигини идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан кечинмалар, ҳис-туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатларида тез ўтгандай идрок қилинади, одатда ёқтирмаслик идрок майдонига (қамровига) номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вақт “секин” ўтиш туйғусини уйғотади.
Биз идрок қилиб турган нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида пайдо бўлади, ўзгаради ва ўтиб кетади. Вақт материя мавжудлигининг асосий шаклларидан биридир. Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисалар ва уларнинг мунтазамлигини акс эттиришдир. Вақтни идрок қилиш объектив реалликни акс эттириб, кишини ўраб олган муҳитда мўлжал олишига имкон беради. Вақтни мўлжал олиш ориентировкаси миянинг пўст бўлимлари ёрдамида амалга ошади. Лекин вақтни идрок қилувчи махсус аъзо мавжуд эмас.
Вақтни идрок қилишда турли анализаторлар қатнашади, бироқ вақтлар оралиғинининг бир мунча аниқ фарқини кинестезик ва эшитиш сезгилари беради.
Марказий асаб тизимида бош мия катта ярим шарларида қўзғалиш ва тормозланишнинг ритмик алмашинуви вақтни идрок қилиш асосида ётади. Агар бош мия пўстида қўзғалиш жараёни устунлик қилса, вақт “тез” ўтгандек, агар тормозланиш устунлик қилса, вақт “секин” ўтгандек идрок қилинади. Вақтнинг “тез” ёки “секин” ўтиши кишининг вақтга ва диққати йўналтирилган объектга муносабатига ҳам боғлиқ. Масалан, бирор дарснинг ўтиши, кинофильмни кўриш, автобус ёки бирор кишининг келишини кутиш ва ҳоказо. Одамлар вақтни объектив белгилаш, унинг оралиғини тўғри фарқлашга имкон берадиган нарсалар ой, қуёш, юлдўзлар ҳаракатидан фойдаланиб келганлар.



Download 255.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling