Мавзу: Сезги режа


Download 255.5 Kb.
bet8/8
Sana24.01.2023
Hajmi255.5 Kb.
#1114063
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-seminar

Ҳаракатни идрок қилиш
Биосфера ва носферадаги ҳаракатларни идрок қилиш жисмларнинг (баъзан нисбий жиҳатдан бошқа ижтимоий-сиёсий, табиий ҳолатларнинг) фазодаги (ижтимоий ҳаётдаги) ўрин алмашинувини бевосита (бавосита) акс эттиришдан иборатдир. Шу сабабдан, ҳаракат таққосланмасдан идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо ҳаракатдаги жисм уни қуршаб турган ҳаракатсиз бошқа жисмларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бундай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаётган жисм ҳеч қандай нарса билан таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат эса нисбат берилмасдан нисбатсиз идрок қилиш дейилади.
Теварак-атрофдаги нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида ўз ўринларини алмаштириб турадилар. Кишилар нарса-ҳодисаларнинг фазода ўрин алмаштириб туришини, яъни ҳаракатини ҳам идрок қиладилар. Ҳаракатни идрок қилишда кўриш ва кинестезик анализатор асосий роль ўйнайди. Тезлик, тезланиш ва ҳаракатнинг йўналиши ҳаракат қилаётган объект параметридир. Одам нарсаларни ҳаракати ҳақида икки йўл билан маълумот олиши мумкин.

  1. Ҳаракатни бевосита идрок қилиш

  2. Ҳаракат ҳақида хулоса чиқариш.

Ҳаракатни бевосита кўриш орқали идрок қилиш икки хилдир.
а) кўзни ҳаракатдаги нарса билан бирга юритиш
б) кўзни бир нуқтага қаратиб туриш.
Ҳаракат тез ёки секин бўлаётгандек идрок қилинади. Ҳаракатни бундай идрок қилиниши нарсаларнинг объектив тезлигига ва унинг идрок қилинувчидан қанчалик ўзоқ яқинлигига боғлиқ. Ҳаракатни эшитиш анализатори ёрдами билан ҳам идрок қилинади.
Назорат учун саволлар

  1. Идрок ҳақида тушунча,

  2. Идрокнинг нерв-физиологик асослари, хусусиятлари ва қонуниятлари

  3. Идрокда объект ва фон, апперсепстия, идрокнинг константлиги, идрокда иллюзия ва галлюстинастия

  4. Вақт, ҳаракат ва фазони идрок қилиш. Идрокнинг психологик асоси ҳақида қисқача хулоса. Амалий тавсиялар

Download 255.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling