Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси


Чет эл психологиясида шахс назариялари


Download 66.56 Kb.
bet3/9
Sana13.12.2022
Hajmi66.56 Kb.
#999299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Билиш маъруза

3.Чет эл психологиясида шахс назариялари
Жаҳон психологияси фанида шахснинг камолоти, унинг ривожланиши тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон шахсини ўрганишда турлича позицияда турадилар ва муаммо моҳиятини ёритишда ўзига хос ёндашишга эгадирлар. Мазкур назариялар қаторига биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психоаналистик, бихевиористик кабиларни киритиш мумкин.
Биогенетик назариянинг негизида инсоннинг биологик етилиши бош омил сифатида қабул қилинган бўлиб, қолган жараёнларнинг тараққиёти ихтиёрий хусусият касб этиб, улар билан ўзаро шунчаки алоқа тан олинади, холос. Мазкур назарияга биноан, тараққиётнинг бош мақсади-биологик детерминантларига (аниқловчиларига) қаратилади ва уларнинг моҳиятидан социал-психологик хусусиятлар келтирилиб чиқарилади.
Социогенетик ёндашишга биноан, шахсда рўй берадиган ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш (социализация) усуллари, уни қуршаб турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра, инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётнинг ижтимоий шарт-шароитларининг бевосита таъсири остида шахсга айланади.
Ғарбий Европанинг энг муҳим нуфузли назарияларидан бири - бу роллар назариясидир. Ушбу назариянинг моҳиятига биноан жамият ўзининг ҳар бир аъзосига статус (ҳақ-ҳуқуқ) деб номланган хатти-ҳаракат (хулқ) нинг барқарор усуллари мажмуасини таклиф қилади. Инсон ижтимоий муҳитда бажариши шарт бўлган махсус роллари шахснинг хулқ-атвор хусусиятида, ўзгалар билан муносабат, мулоқот ўрнатишида сезиларли из қолдиради.
АҚШда кенг тарқалган назариялардан яна биттаси - бу индивидуал тажриба ва билимларни эгаллаш (мустақил ўзлаштириш) назариясидир. Мазкур назарияга биноан шахснинг ҳаёти ва унинг воқеликка нисбатан муносабати кўпинча кўникмаларни эгаллаш ва билимларни ўзлаштиришнинг самараси қўзғатувчини узлуксиз равишда мустаҳкамланиб боришнинг маҳсулидир. (Э.Торндайк, Б.Скиннер ва ҳоказо).
К.Левин томонидан тавсия қилинган “фазовий зарурат майдони” назарияси психология фани учун (ўз даврида) муҳим аҳамият касб этади. К.Левиннинг назариясига кўра индивиднинг хулқи (хатти-ҳаракати) психологик куч вазифасини ўтовчи иштиёқ (интилиш), мақсад (ният) лар билан бошқарилиб турилади ва улар фазовий зарурат майдонининг кўлами ва таянч нуқтасига йўналтирилган бўлади. Бизнингча, барча назарияларда инсон ҳаётининг ижтимоий-тарихий вазиятлари ва объектив шарт-шароитлари мутлақо эътиборга олинмаганга ўхшайди.

Download 66.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling