Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси


Download 66.56 Kb.
bet8/9
Sana13.12.2022
Hajmi66.56 Kb.
#999299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Билиш маъруза

Иккинчидан, мотивлаштириш фаоллик нимага қаратилганлигини, нима учун айнан шуниси танланганлигини изоҳлаб беради. Бу шахс йўналишини ташкил этади.
Учинчидан, мотивлаштириш киши ахлоқи ва фаолиятни ўзи бошқарадиган восита ҳисобланади. Бу воситаларга эмоциялар, истаклар, қизиқишлар ва бошқалар киради.
Иродавий актда мотивлаштиришнинг барча учта томони - фаоллик манбаи, унинг йўналганлиги ва ўз-ўзини бошқариш воситалари намойиш қилингандир.
Иродавий фазилатлар ва уларни шакллантириш.
Ирода фаолиятнинг ички қийинчиликларни енгишга қаратилган онгли тузилма ва ўз-ўзини бошқариш сифатида энг аввало ўзига, ўз ҳиссиётларига, хатти-ҳаракатларига ҳукмронлик қилишдир. Бу ҳукмронлик ҳар хил одамларда ҳар хил бўлиб, иродаси кучли ва иродаси кучсиз дейилади.
Иродаси сустликнинг намоён бўлиш доираси ҳудди кучли ироданинг характерли сифатлари каби ранг-барангдир. Иродаси сустликнинг энг қуйи даражаси психика нормаси чегарасидан ташқарида булади. Абулия ва апраксия, масалан, шунга киради.
Абулия-бу мия ҳасталиги, шикастланиши заминида юзага келадиган, фаолиятнинг йўқлигидир. Врачнинг айтганини бажариш зарурлигини аниқ билган бемор бунинг учун бирон нарсани қилишга ўзини мажбур қила олмайди. Топшириқни бажаришни иложи борича арзимас сабаблар билан пайсалга солади.
Апраксия - мия шикастланиши натижасида келиб чиқадиган, ҳаракатни мақсадга мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир. Масалан, қўлини бирор нарсага узатиб, унинг ёнидан ўтказиб юборади, ёки пиёлани оғзига эмас елкасига олиб боради, столдаги овқатни олиб ея олмайди. Абулия ва апраксия оғир касалланган одамларга хос, нисбатан кам учрайдиган ҳасталик.
Ялковлик - кишининг қийинчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамаслиги ирода сустлигининг энг типик кўринишидир.
Ироданинг ижобий фазилатлари жуда хилма-хил ва кўпдир. Қаҳрамонлик, саботлилик, катъийлик, мустақиллик, ўзини ўзи тута билиш ва бошқалар.

Download 66.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling