Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси
Download 66.56 Kb.
|
Билиш маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Индивидуаллик.
Мавзу. ШАХС ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА. ШАХСНИНГ ҲИССИЙ-ИРОДАВИЙ СОҲАСИ. Режа: 1. Шахс ҳақида тушунча. 2. “Эндoпсиxикa” вa “экзoпсиxикa” ҳaқидa тушунчa. 3. Чет эл психологиясида шахс назариялари. 4. Ҳиссиёт ва ирода. 5. Шахснинг индивидул хусусиятлари. 1. Шахс ҳақида тушунча. Психология фанида бир-бирига яқин, лекин айният бўлмаган тушунчалар қўлланилиб келинади, чунончи: одам, шахс, индивидуаллик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш учун ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. 1. Одам: Сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир. 2. Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала) га киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади. 3. Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуал шахснинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади. Шахс тушунчаси кенг ва кўп қиррали. Меҳнат қила олиш кўникмасининг мавжудлиги, инсонлар билан биргаликда фаолият муносабатни амалга ошираётган киши аста – секин шахсга айланиб боради. Бевосита моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш жараёнининг субъектга айланмоқда. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, яъни шахс, индивид, индивидуаллик тушунчасининг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари мавжудми? Бунинг учун мазкур тушунчаларнинг мазмунини таҳлил қилиш самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастлаб индивид тушунчасининг мазмунига тўхталиш лозим. А.В.Петровский таҳрири остида чиққан “Умумий психология” дарслигида “Индивид” тушунчасида кишининг насл насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввоийлик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш лозим. Индивид тушунчаси профессор Э.Ғозиевнинг “Умумий психология” дарслигида тавсифланишича, индивид лотинча ажралмас, алоҳида зот маъноларини англатиб инсон зотига хослик масаласини белгилаб беради. Шунингдек, катта ёшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади. М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан “Психологиядан қисқача изоҳли луғатда” индивид бўлинмас, айрим жинс, шахс маъноларини англатиб, биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудот сифатида кўрсатиб ўтилади. Келтирилган таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкинки шахс деб муайян жамиятда яшовчи фаолиятнинг бирор тури билан шуғулланувчи, кишилар билан нормал тил орқали муносабатга киришувчи онгли индивидга айтилади. Индивид сифатида дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятининг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақл-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакли шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболларининг мавжудлигини кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг барчасида чақалоқнинг инсон зотига мансублиги таъкидланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади. Буни қуйидаги схема асосида тушунтириш лозим. Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир. Download 66.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling