Мавзу: Шарқ уйғониш даврида таълимий ахлоқий фикрлар ривожи Маърузачи: п ф. ф д (PhD) К. О. Матназарова
Download 371.96 Kb.
|
4- мавзу 9-11 асрлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Қобуснома”
- XI асрда юзага келган йирик тарбиявий асардир
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
“Қобуснома” Шарқда, хусусан Эроннинг ўзида ҳам сақланиб келаётган анъанага кўра панд-насиҳат тарзида ёзилган бўлиб, мана бир неча асрлардан бери халқларни, жумладан ёшларни ҳаётга, амалий фаолиятга тайёрлашда, уларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашда муҳим қўлланма бўлиб келмоқда.
Китоб Эронда саккиз марта нашр этилади. Буларнинг энг мукаммали машҳур оли Ризо қулихон Ҳидоят томонидан 1890—1891 йилларда чоп этилган нашри ҳисобланади. Асар кейинчалик Бомбейда, Исфахонда Фатхулла ибн Амулла Вали Урдуни Бахтиёрий томонидан чоп этилди. Энди бир-икки оғиз сўз Шамсул-маолий қобус ҳақида. Шамсул-маолий қобус ўз даврининг фозил кишиларидан бўлган. У кенг билим эгаси бўлиш билан бирга шеърлар ҳам ёзган. Ҳукмдорлиги даврида ўз саройида замонасининг пешқадам олимлари ва шоирларини йиғиб, пойтахти Журжонни йирик маданий марказга айлантирган. “Қобуснома” мураккаб йўлни босиб ўтди. Шўро мафкураси даврида асарнинг инсонни ақлий, ахлоқий тарбиялашдаги аҳамияти ҳоким синф ахлоқини тарғиб қилиш деб баҳоланди. Кайковуснинг Ватан ҳақидаги, касб-ҳунарни улуғловчи, билимларни эгаллаш ҳақидаги фикрлари, диний қарашлари сиёсий нуқтаи назардан қораланади. Асарнинг қиммати фақат унинг адабий-бадиий, тил хусусияти ва тарихий жиҳатларида деб таъкидланди. “Қобуснома” кўплаб Шарқ ва араб тилларига ўгирилиб, нашр этилган. Жумладан, 1432 йилда Мержомак Аҳмад ибн Илёс томонидан, 1705 йилда Ҳасан поша Назмизода Муртоза томонидан, 1881 йилда қозон татарлари тилида Қаюм Носирий томонидан, 1860 йилда Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан ўзбек тилига, араб тилларидан — немис, француз, инглиз тилларига таржима қилиниб, чоп этилди. Олим «Қобуснома» асарида жувонмардлик йўлини танлаган ёшларга уч нарсадан ўзини: кўзни ёмон назардан, қўлни ёмон ишдан, тилни ёмон сўздан сақлашни тавсия этади. Уч нарсани дўст ва душманга очиқ тут: уй эшигини, юз чеҳрангни, ҳамённинг боғичини, дейди. Сўнг ҳамма вақт ростгўй бўлиш, хиёнат қилмаслик ҳам жувонмардликнинг кўринишларидан, деб билади. Шунингдек, Кайковус жувонмардликнинг камолот нуқтасини кўрсатувчи мезон деб ўз мол-мулкини ўзганикидан ажрата билиш, халқ мулкига таъма қилмаслик, бировнинг мол-мулкига хиёнат қилмаслик, халққа ёмонлик қилмаслик, қаноатли бўлиш кабиларда деб билади. Кайковус ақл ҳақида ҳам фикр билдириб, инсон қобилиятининг бир хил эмаслигини, инсон ақлининг туғма, яъни азалий ақл (табиий ақл) ва касбий ақл, яъни муктасиб (ўргатилган ақл) кабиларга бўлинишини баён этади. Касбий ақлни дониш ҳам дерлар, дейди. Муктасиб ақлни ўрганиш мумкин, аммо азалий ақлни ўрганишга йўллайди. Кайковус ақл ҳикма (фалсафа) билан камол топади, деб кўрсатади. Муктасиб ақлнинг такомиллашиб боришини, табиий ақл ҳам муктасиб ақлсиз ривожланиши мумкин эмаслигини таъкидлайди ва фикрлари билан таълим-тарбиянинг аҳамиятига катта эътибор бериб, инсоннинг камолга эришишида ақлий шакллантириш ғоясини илгари суради. Кайковуснинг ўзи таъкидлаганидек, бутун бир аср ана шу охирги бобида таъриф берган жувонмардлар тарбиясига бағишланган. Кайковус унда “... барча фикр ва тушунчаларимнинг сенинг учун китобга ёздим ва ҳар бир илм, ҳам ҳунар ва ҳар пешаким билур эдим, ҳаммасини қирқ тўрт бобда баён этдим” ва ҳар бир ёшнинг ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбиясига оид турмуш тажрибаси билан боғлаган ҳолда камолга етказиш йўллари ва усулларини баён этган. Китобда жувонмардлар эгаллаши зарур бўлган қуйидаги йўналишларда таълим-тарбия бериш назарда тутилган: 1. Кайковус билим олиш ҳақида. 2. Ҳунар ва турли касб эгалари ҳақида. 3. Турмуш ва хулқ-одоб қоидалари ҳақида. 4. Жисмоний етуклик ҳақида. Кайковус, аввало ҳар бир тартибли, ақлли киши ўз вақтини тўғри тақсимлаши ва ундан тўғри фойдаланишини тавсия этади: “Ҳушманд (ақлли) кишилар ўзларининг ҳар бир ишларига аниқ вақтни тайин этибдурлар. Улар кеча ва кундузнинг йигирма тўрт соатини ўз ишларига тақсим қилибдурлар. Бир ишни яна бир ишдан фарқ этиб, унга вақт, ҳад (чегара) ва андоза (ўлчов) пайдо қилибдурлар, токи ишлар бир-бирига аралашмағай” Кайковуснинг “Қобуснома” асари XI асрда юзага келган йирик тарбиявий асардир. Бунда ўша даврга хос ҳар бир ёш эгаллаши зарур бўлган ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбия билан боғлиқ фаолият турлари: отда юриш, мерганлик, сувда сузиш, ҳарбий машқлар санъати, ифодали ўқиш, ҳаттотлик санъати, шеър ёза олиш, мусиқий билимга эга бўлиш, шатранж ва нард ўйинини билиш кабилар ҳам ўз ифодасини топган. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ Download 371.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling