Мавзу: Шарқ уйғониш даврида таълимий ахлоқий фикрлар ривожи Маърузачи: п ф. ф д (PhD) К. О. Матназарова


Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”


Download 371.96 Kb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi371.96 Kb.
#1481216
1   2   3
Bog'liq
4- мавзу 9-11 асрлар

 
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида инсон камолоти масаласи марказий масала бўлиб ҳисобланади. Мазкур асарда инсоннинг жамият ва ҳаётда тутган ўрни, бурч ва вазифалари ҳақидаги муаммолар ўзига хос тарзда баён этилади.
Буюк мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” китобининг анъанавий бошламасидан кейиноқ инсоннинг ҳақиқий бахти билимда эканлигини баён этади. У илм, заковатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритиш билан бирга унга алоҳида боблар ҳам бағишланган. Лекин олим фақат илм-маърифатнинг аҳамиятини кўрсатибгина қолмайди, у билим ва заковатнинг амалиётдаги ўрнини ҳам ёритади.
У билимли буюк, уқувни улуғ деб таърифлайди. Чунки заковатли инсон улуғ бўлади, билимли киши буюк бўлади, деб илмли кишиларни асл тоифадаги кишиларга қўшади. Олим эзгу ишларнинг барчаси илм туфайли амалга оширилишини айтади. Ўша даврдаёқ олим “Билим ҳатто осмон сари йўл очур” деб башорат қилади.
У дунёда одам пайдо бўлибдики, фақат билимли кишиларгина эзгу иш қилиб, адолатли сиёсат юргизиб келган, ана шу билим ва заковати туфайли кишилар разолатдан покланганлигини таърифлайди.
Ҳатто ҳукмдорлар ҳам юртни, давлатни ақл, илм, заковат билан идора этса, эл-юрт фаровон бўлади, тўқ ва тинч ҳаёт кечиради, дейди. У куч ва қуролни ақл ва билимдан кейинги иккинчи ўринга қўяди.
Юсуф Хос Ҳожиб илмли, маърифатли кишиларни қадрлаш керак, чунки улар машъал каби йўлни ёритиб, тўғри йўл кўрсатади, яхши-ёмонни фарқ этишни ўргатади, дейди. Шунинг учун олимларни ҳурмат этиш кераклигини таъкидлаб, илм аҳлини ўта қадрли, илмсизларни жоҳил кишилар деб билади.
У юртни идора этувчиларни ва халқни бошқарувчиларни икки тоифага бўлиб, биринчиси адолатли сиёсатни юритувчи беклар ва иккинчиси доно олимлар дейди. Чунки сиёсатчилар юртни бошқарса, олимлар маърифий йўл-йўриқ кўрсатади.
Олим билимни зиёга, тенги йўқ жавоҳирга ўхшатиб, у инсонни юксалтиради, жаҳоннинг сир-асрорини билиб олишга ёрдам беради, дейди. Инсоният нимага эришган бўлса, билим туфайли эришганлигини таъкидлайди. Аммо бу бойликни ҳеч ким ўғирлай олмайди, деб билим ва заковатни муқаддас дўст, меҳрибон қариндош, кийим ва озуқа сифатида таърифлайди.
Олим билимлилик ва билимсизликнинг натижаси ҳақида ҳам фикр юритар экан, инсон билимсиз, нодон, жоҳил бўлса, ярамас ишлар қилиши, аксинча, билимли, доно, зукко бўлса эзгу ишларни рўёбга чиқаришини таърифлаш билан кишиларни тинмай илм олишга ундайди.
Мутафаккир ўзининг ахлоқий қарашларини, яъни, ижтимоий муносабатлар, жамият аъзоларининг барча типлари ўртасидаги ахлоқий муносабатларни амалиётга таянган ҳолда ёритади. Бу ахлоқий, хулқ-одоб тамойиллари, талаб ва вазифалари бутун асар давомида қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари асосида ифодаланган.
Юсуф Хос Хожиб ҳар бир инсоннинг камолга етишида тўсқинлик қиладиган ёмон иллатлар, нуқсон ва камчиликлардан биринчи навбатда эл-юрт хизматида бўлган амалдорлар ҳам холи бўлиши лозимлиги уқтирилади: маишат, ишратпарастликка берилиш, кек, гина, адоват, низо, хусумат, фисқи-фасод, маиший бузуқлик, майпарастлик, кайфу сафога берилиш, мутакаббирлик, хиёнат, давлат кетидан қувиш, манфаатпарастлик, худбинлик, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ, таъмагирлик, ҳақорат кабилар шундай иллатлардирки, бунинг натижаси давлатнинг ривожига путур етказиб, жамиятни маънавий қашшоқликкка олиб боради
(Агар) дунё беглари ичимликка (маишатга) берилса, Эл ва халқнинг дардлари (қисмати) аччиқ бўлади.
Жаҳонгир киши айш-ишратга маҳлиё бўлса,
Элини бузади (хароб қилади), ўзи (эса) тиламчи бўлиб қолади.
Юсуф Хос Ҳожиб такаббурлик, мағрурланиш, кеккайишга камтарлик, хушсуханлик, хушфеълликни қарши қўяди. Шунингдек, амалдорларга хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, баланд ҳимматлилик, мурувватли бўлиш, самимийлик, хос фазилат эканлигини алоҳида таъкидлайди. Инсоннинг ҳақиқий бойлиги унинг кўз ва кўнгил тўқлиги деб баҳо беради. Зеро, очкўзлик, таъмагирлик инсонда порахўрлик каби ёмон иллатнинг томир отишига олиб келади, дейди.
Кайковус 412 ҳижрий йилда (милодий 1021—1022) туғилган. Унинг авлодлари гилон қабиласидан бўлиб, Табаристонда (ҳозирда Каспий денгизининг жанубидаги ҳудуд) яшаганлар. Аммо биз Кайковус ҳақида батафсил маълумотларга эга эмасмиз.
Кайковус ўз ҳаёти давомида кўрган-билганлари асосида ўзининг буюк “Қобуснома” асарини яратди. Китобни у ўғли Гилоншоҳга бағишлаган. Бу пайтда Кайковус тахминан олтмиш ёшларда эди.

Download 371.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling