2. Янги келган хизматчилар тулиқ санитария ишловидан утади,
уларга янги кийим берилади ва эски хизматчилардан алоҳида
жойлаштирадилар, 40 кун муддатга (карантин) эълон қилинади.
3. Режали эмлаш ишлари олиб борилади.
4. Санитария-оқартув ишлари олиб борилади.
5.
Хизматчиларнинг жойлашуви, хоналарнинг шамоллатилиши ва ўз
вақтида беморни аниқлаб, изоляция қилиш ва бошқа чора –
тадбирлар олиб боришдан иборатдир.
Тартибли чекловчи тадбирлар.
Тартибли – чекловчи тадбирлар – бу ҳарбийларни эпидемиядан
сақлаш мақсадида уларнинг харакатларини тартибга
солувчи ва чегаралаб
турувчи тадбирлардир. Бу турдаги чора-тадбирлар ҳарбийлар орасида
юқумли касалликлар тарқалиши ѐки четдан олиб
кириш хавфи тугилганда,
хамда касалликни ҳарбий қисм худудидан четга тарқалишини олдини олиш
мақсадида утказалади.
Бу тадбирларнинг қанча вақтга урнатилиши касалликларнинг
тарқалиш хавфи қанча вақт давом
этишига ва максимал яширин
(инкубацион) даврига боғлик бўлади. Тартибли чекловчи тадбирларнинг
мезони касаллик турига ва ҳарбий қисмдаги ўзига хос хусусиятларга боғлик.
Бундай тадбирларни уч хил гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Кучайтирилган тиббий назорат.
2. Обсервация.
3. Карантин.
Do'stlaringiz bilan baham: