Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология
Бактериологик, санитар-эпидемиологик разведка ва
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ
Бактериологик, санитар-эпидемиологик разведка ва
эпидемиологик кузатув. Душман томонидан БҚ қўлланилганда бактериологик разведка ўтказиш лозим бўлади. Бактериологик разведка деганда душман томонидан БҚ қўлланилганини ўз вақтида аниқлаш ва бу қурол қандай касалликлар қўзғатувчилари ѐки токсинларидан иборат эканлигини топишга қаратилган тадбирлапр тизимига айтилади. Бактериологик разведканинг асосий вазифалари: 1.Душман томонидан БҚ қўлланилишига тайѐргарлик бораѐтгани тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритиш. 2.БҚ қўлланилганини тахминий билдирувчи белгиларни аниқлаш мақсадида атроф-мухитни доимий (визуал) кўздан кечириб туриш. 3.БҚ қўлланилганини ва унинг қайси касаллик чақирувчиси эканлигини аниқ кўрсатувчи омилларнинг аниқлаш (маҳсус ва маҳсус эмас индикация). 4.Ҳарбий ва махаллий аҳоли ва ҳайвонлар ўртасида пайдо бўлган ҳар бир юқумли касаллик билан касалланиш холини ўз вақтида аниқлаш ва текширув ўтказиш. 5.Бактериялар билан зарарланиш кўламини аниқлаш ва ҳарбийларни БҚ таъсиридан химоя қилишда фойдаланиш мумкин бўлган махаллий шароитларни ўрганиш. Бактериологик кузатув (разведка) –бу душман томонидан БҚ қўлланилгани тўғрисида ахборот олинганида разведка хамда алохида хизмат органлари буйруқлари асосида ўтказиладиган чора-тадбирлар мажмуасидир. Бундай разведкани қисмларда тиббий хизмат бўлими бошқаради. Бактериал разведканинг вазифаларини шартли равишда 3 гурухга бўлиш мумкин: 1)Душман томонидан БҚ қўлланиши хавфи туғилганда разведка хизмати томонидан олинган маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш. 2)БҚ индикацияси. 3)Қўлланилган БҚ масштабларини ориентирини аниқлаш. Разведка маълумотларини йиғиш ва умумийлаштириш – гарчи бу масалалар тиббий бўлмаган хизматчи томонидан хал этилса хам, лекин кўпгина маълумотларни баҳолаш учун тиббий компетенция хам талаб этилади. Бу эса хусусан душман қисмларда ЭЖ табиий йўл билан кечиши хисобига баъзи бир юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфини эътиборга олиб ўз қисмлари ўртасида оммавий эмлаш ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни баҳолашда БҚ дан химояланиш захираларини яратишда ва бошқаларда ахамиятлидир. Душман томонидан БҚ қўлланиши вақтини аниқлаш маҳсус бўлмаган индикация дейилади ва бундай қўлланилган қўзғатувчини аниқлашни маҳсус индикация дейилади. Шунга кўра, маҳсус бўлмаган индикация БҚ қўлланилган пайтида ўтказилади, маҳсус индикация эса БҚ ишлатилганда уни асоратларини йўқотишда ишлатилади. Индикацияни ўтказиш учун асосан ҳарбий ва тиббий хизмат куч ва воситалари ишлатилади. Маҳсус бўлмаган индикациянинг вазифаларини радиацион-кимѐвий разведка бўлимлари ва барча ҳарбий хизматнинг кузатув постлари олиб бориши керак. БҚ қўлланилганда шубха туғдирувчи ҳолатларга қуйидагилар киради: снарядларни портлаши натижасида ва душман самолѐтлари кетидан аэрозоль хосил бўлиши, ерда суюклик томчилари, кукунсимон моддалар ѐки бўғимоѐқлиларни, кемирувчиларни ғайри-табиий тўпланиши ва бошқалар. Маҳсус индикация 3 этапдан иборат: ташки мухит объектларидан синамалар олиш, транспортировка қилиш ва лаборатор текшириш.бунинг учун аэрозоль утаѐтган пайтда хаво йигилади ѐки портлаш содир бўлган жойдан снарядлар заррачалари, буюмлардан ювиндилар олинади. Шикастланиш зонасида бўлган шахсий химоя воситасига эга бўлмаган одамларнинг томогидан материал олиш тавсия этилади. Ташки мухит объектларидан синама олиш химиявий, тиббий ва ветеренария хизматига юклатилади. Ажратиб олинган синамаларни яхши сакланиши учун термоизоляцион контейнерларда ва маҳсус идишларда химиявий ва тиббий хизмат транспортининг барча турлари лабораторияларга транспортировка килинади. Душман томонидан БҚ ишлатилишга тайѐргарлик олиб борилаѐтганлиги тўғрисидаги маълумотлар умум қўшин ва фукаролар химояси штаблари томонидан доимий равишда тупланиб борилади. Ҳарбий қисмнинг тиббий бўлими химиявий кузатув постлари хамда разведка бўлинмалари БҚ индикация қилиш ва бактериологик разведка ўтказишнинг мураккаб масалалари буйича тушунтириш ишларини олиб боради. Атроф-мухитни доимий кузатиб бориш қуролли кучларнинг барча турлари ва маҳсус қўшинлари томонидан ўтказиб турилади. Улар қуйидагиларни бажаришлари лозим бўлади: 1.Узлари жойлашган жойларда бактериал зарарланишнинг белгиларини аниқлаш (бак.снаряд колдиклари, портлашдан хосил бўлган чукурчалар, ҳар хил хашоратлар солинган кутичалар, кемирувчилар ва х.к.). 2.Бак.зарарланиш тахмин килинган жойларда снаряд колдиклари, ўсимликлар ва тупрокдан намуналар олиш, каналар, хашаротлар ва бошқа майда ҳайвонлардан танлаб олиб тиббий хизмати лабораторияларига ѐткизиш. 3.Юкорида санаб утилган пунктлар аниқланса, бу тўғрисида командирларга ахборот бериш ва бу жойларни белгилаб куйиш. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling