Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология


Ҳарбий кисмларда эпидемияга карши чора-тадбирларни ташкил килиш


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana01.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1315898
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ

Ҳарбий кисмларда эпидемияга карши чора-тадбирларни ташкил килиш 
асослари- Бу жараѐн ҳарбий тиббий хизмат зиммасига юклатилган бўлиб, бу 
ишларни полкда тиббий хизмат бошлиги, ҳарбий кемада – кема тиббий
хизмати бошлиги амалга оширади. Агар бир неча кисмлар бир горнизонга 
жойлаштирилган бўлса, эпидемияга карши чора-тадбирларни горнизон 


тиббий хизмати бошлиги амалга оширади. Уни горнизон бошлиги буйрук 
асосида тайинлайди. 
Шу нуктаи назардан ҳарбийларни эпидемиялардан химоя килиш 
ҳарбий тиббиѐт кисми вазифасига киради. Шу билан бир каторда тиббий 
хизмат таркибида махсус санитария-эпидемиология муассасалари хам 
ташкил килинади. Бу муассасалар ҳарбий кисмда утказилаетган чора-
тадбирларнинг сифати ва туликлигига назорат килиш билан бир каторда 
ҳарбий кисмларда малакали ва ихтисослаштирилган гигиеник ва эпидемияга 
карши хизмат кўрсатиш эпидемиология, микробиология, паразитология ва 
гигиена каби 4 йуналиш буйича утказилади. (Бундай йуналишларнинг уз 
мутахассислари мавжуд). Бундан ташкари эпидемиологияга карши чора-
тадбирларни 
утказишда 
даволаш, 
профилактика 
муассасалари 
мутахассислари, жумладан инфекционистлар хам иштирок этадилар. 
Эпидемияга карши чора-тадбирларни амалга оширишда кисм 
аъзолари хам жалб килинади. 
Ҳарбий қисмларда ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар 
тизими. 
ҳарбий қисмларда эпидемияга қарши чора-тадбирлар тизими асосан 
икки йуналишда олиб борилади. 
1. Касалликни олдини олиш учун олиб бориладиган профилактик 
чора-тадбирлар. 
2. Касаллик пайдо бўлгандан кейин касаллик ўчоғида унинг тарқалиб 
кетишига йўл қуймаслик ва бутунлай йуқотиш учун олиб 
бориладиган чора-тадбирлар. 
Бундай чора-тадбирлар тизимини амалга оширишда санитария-
эпидемиология холатини баҳолаш, санитария ва эпидемияга қарши 
ўтказиладиган тадбирларни бир бутунлиги кузда тутилган мақсадларни 
эришишни таъминлайди. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling