Мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот


Download 332.66 Kb.
bet8/16
Sana22.06.2023
Hajmi332.66 Kb.
#1647048
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
1403260862 44212

ЛСҚнинг мазмуний томони. ЛСҚ нинг ўнг томони унинг мазмуний жиҳатидир. Юқорида келтирилган [исмқ.к.Қисмэ.қ.ққаратувчи-қаралмиш] қолипининг ўнг, яъни мазмуний қисмини «лисоний тобе қаратувчи ва ҳоким қаралмиш орасидаги ранг-баранг муносабатлар» ташкил этади. «Ранг-баранг муносабатлар» деганда ҳар бир нутқий сўз бирикмасидан англашиладиган турли маъно ва муносабатлар тушунилади. Масалан:
менинг китобим - қарашлилик
столнинг оёғи - бутун-қисм
эътиборсизлик оқибати - сабаб-оқибат
яшашнинг завқи - ҳолат ва унинг натижаси
Бирикмаларнинг ўнг томонида уларнинг хусусий маъновий белгилари кўрсатилган. Улар қолипнинг ўнг томонида «ранг-баранг маъновий муносабатлар» дея бирлаштирилган. Маълумки, кўпинча, маъно деганда сўз атаётган нарса, предмет, миқдор, белги кабилар тушунилади. Масалан, [китоб] лексемаси айтилганда, унинг маъноси сифатида «варақлардан ташкил топган, босма ёки қўлёзма ҳолдаги асар» моҳияти тан олинади. Лекин биз ҳозиргина келтирган ЛСҚ маъноси эса бунга ўхшамайди. Нега? Чунки [китоб] лексема бўлиб, унинг маъноси лексикдир. Лекин ЛСҚ синтактик ҳодиса. Шу боисдан унинг маъноси ҳам синтактик бўлмоғи даркор. Синтаксисда эса «тобе-ҳоким», «қаратувчи-қаралмиш», «тўлдирувчи», «ҳол», «эга», «кесим» каби тушунчалар катта аҳамиятга эга бўлиб, синтактик муносабатларни ифодалайди. Бу муносабатлар эса синтактик маъно сифатида қаралади. Нега юқоридаги бирикмаларнинг ўнг томонида келтирилган «қарашлилик», «бутун - қисм», «сабаб - оқибат», «ҳолат - унинг натижаси» кабилар ЛСҚнинг мазмуни бўла олмайди, деган савол туғилиши табиий. Тўғри, улар алоҳида бирикмаларнинг маъноларини алоҳида-алоҳида акс эттиради. Лекин ЛСҚси битта. [исмқ.к.Қисмэ.қ.қ қаратувчи-қаралмиш] қолипининг мазмуни эса чексиз нутқий ҳосилаларнинг маъноларини умумлаштиради.
ЛСҚнинг [исмқ.к.Қисмэ.қ.] шаклий томони бирикувчи сўзлар муносабатларидан умумлаштирганлиги каби мазмун томони ҳам нутқий бирикмаларнинг алоҳида-алоҳида маъноларини умумлаштириш натижаси бўлмоғи лозим.
Таъкидлаш лозимки, ўзбек тилшунослигида ҳар бир гап бўлаги, ҳар бир сўз бирикмасининг ҳар бир гапдаги, матндаги, қуршовдаги маъноларини тавсифлашга кўп эътибор қаратилади. Масалан, (уйни қурмоқ) бирикмасида (уйни) сўз шаклининг, ёки тўлдирувчининг маъноси «яратиладиган, бунёд этиладиган нарса», (уйни бузмоқ) бирикмасидаги (уйни) сўзшаклининг маъноси «йўқотиладиган манба» тарзида таърифланади. Лекин мулоҳаза юритилса, бу маънолар синтактик эмас, балки луғавий бўлиб, аслида (бузмоқ) ва (қурмоқ) сўзларига хос маънолардир. ЛСҚлар эса чексиз сўз бирикмаларининг умумлашмасидир. Шу боисдан уларнинг мазмун томони ҳам чексиз сўз бирикмаларининг алоҳида-алоҳида маъноларидаги хусусий, фарқли жиҳатларни четлаштириб, умумий, ўхшаш томонларни ажратиш асосида тикланади. Демак, умумий, лисоний маъно хусусий жиҳатларни идрок этиш асосида бирлаштиришдир. Хусусий маънолар, яъни ҳар бир сўз бирикмасидаги тезда англанадиган, илғаниши осон бўлган маънолар улар замиридаги моҳиятни тўсиб туради. Ана шу моҳият англаниши билан тадқиқотчи кўриниб турган маъноларнинг ранг-баранглиги «алдамчи» эканлигига ишонч ҳосил қилади.

Download 332.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling