Мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот


ЛСҚларни ажратишнинг аҳамияти


Download 332.66 Kb.
bet9/16
Sana22.06.2023
Hajmi332.66 Kb.
#1647048
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
1403260862 44212

ЛСҚларни ажратишнинг аҳамияти. Табиатда соф нарса учрамайди. Ҳар бир модда турли-туман нарсаларнинг қоришмасидир. Бироқ соф моддани ажратиб олиш мақсадида узоқ вақтлар давомида тадқиқотлар олиб борилган. Шу тариқа тозаланган атом химия фанидаги буюк «топилма» бўлди. Бу Д.Менделеев даврий жадвалида ўз аксини топди. Тил ҳодисаларини ҳам «тозаланган» ҳолда ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Тозаланган атомлардан табиатда учрамайдиган, лекин зарур бўлган турли-туман сунъий моддалар ҳосил қилинганидек, «тозаланган» ЛСҚ ҳам бошқа «тозаланган» фонетик, лексик, морфологик ҳодисалар каби, бугунги кунда тилни «машиналаштириш», яъни компьютер орқали матн таржима қилиш, тузатиш, текшириш каби замонавий «юмуш»ларда муҳим қиммат касб этади.
Валентлик



Валентлик ҳақида тушунча. Валентлик аслида химиявий атама бўлиб, тилшуносликда лисоний бирликларнинг амалга ошмаган бирикувчанлик-бириктирувчанлик имкониятлари сифатида қаралувчи лисоний ҳодисага нисбатан қўлланади. Валентликнинг химиявий тавсифи қуйидагича. Масалан, кислород (О) атоми бошқа турдаги яна иккита атомни бириктириш имкониятига эга. Бу унинг электрон қаватидаги иккита атомнинг бўш ўрнига қараб белгиланади. Сув молекуласи (Н2О)да бу бўш ўринлар тўлдирилган. Шунингдек, нафақат кислород, балки водород (Н) ҳам валентликка эга бўлиб, унинг бўш ўрни биттадир. Демак, кўринадики, сув молекуласида кислороднинг ҳам, водороднинг ҳам валентлик имкониятлари воқеликка айланган бўлиб, улар кислородда бириктирувчи, водородда эса бирикувчи табиатга эга. Ҳар иккала атом (водород ва кислород) ҳам бир-бирига мувофиқ бўлгандагина бирикма ҳосил қилиши мумкин. Масалан, водород ва олтин атомлари бирикиб, молекула ҳосил қила олмайди.
Атомларнинг валентлиги рўёбга чиқмаган, намоён бўлиши учун шароит талаб этиладиган имкониятдир. Лисоний бирликлар ҳам ана шундай бирикиш-бириктириш имкониятига эга бўлиб, бу (яъни валентлик) ҳам лисоний бирликларнинг ўзи билан муайян тил жамияти аъзолари онгида яшайди. Масалан, [ўқи] лексемаси киши онгида 8 та бўш ўрнига эга ҳолда мавжуд бўлади ва нутқда воқеланиб, бир вақтнинг ўзида ўзига 8 та бирикувчини ҳам торта олиши мумкин. Уни чизмада қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
к им
н имани
к имга
қ андай ўқиди
қачон
нима билан
нима сабабдан
қанча
8 та сўроқ олмоши [ўқи] лексемасига бирикиш имкониятига эга бўлган сўзларга ишора қилади. Бу имконият бевосита кузатишда берилмаган бўлиб, [ўқи] лексемасининг моҳиятида яширингандир. Лекин китобни ўқимоқ, ҳар куни ўқимоқ, кўп ўқимоқ нутқий бирикувларида бу имкониятлар битта-битта воқеланган. Қуйидаги бирикувларнинг биринчисида бир вақтнинг ўзида бу имкониятдан иккитаси, иккинчисида эса учтаси воқеликка айланган, сўз бирикмаси ҳосил қилинган:

  1. китобни тез ўқимоқ;

  2. кутубхонада китобни тез ўқимоқ;

[ўқи] лексемасининг онгдаги бирикиш имконияти валентлик экан, унинг нутқий воқеланиши синтактик алоқа ҳисобланади. Демак, валентлик лисоний, синтактик алоқа эса нутқий ҳодиса сифатида қаралади. Улар лисон ва нутқнинг барча қарама-қарши белгиларини ўзида акс эттиради. Масалан:



Download 332.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling