- ҚҚС товар(иш, хизмат)ларнинг баҳо ва таърифларига устама шаклида белгила ниши орқали пировард истеъмолчи гарданига юк бўлиб тушишини таъмин лайди. Натижада у ишлаб чиқарувчига нейтрал таъсир этади. Қолаверса, ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарган маҳсулотининг таннархига қўшилмай- ди, тадбиркорлик фойдасини камайтир- майди.
ҚҚСнинг 2-ижобий хусусияти - Солиқ объекти бўлиб барча ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулот ҳажми ҳисобланади. Якуний маҳсулот қийматида ушбу солиқни йиғилиб қолиш ҳолати юз бермайди ва қайта-қайта солиқни ҳисоблашни олдини олади.
ҚҚСнинг 3-ижобий хусусияти - Солиқни йиғиб олиш механизми содда. Яъни реализация қилинган маҳсулот учун солиқни тўлашни тақозо этади. Қолаверса мазкур солиқ ўз-ўзини назорат қилиш хусусиятига эга. Яъни кейинги сотиб олувчи шахс олдинги субъект томонидан солиқ миқдорини ҳисобварақ-фактуралари да тўғри кўрсатилганлигини ва ҳисобланганлигини текшириб олишни тақозо қилади.
ҚҚСнинг 4-ижобий хусусияти - ҚҚС фискал нуқтаи назаридан юқори самаралидир. Мазкур солиқнинг ставкасини атига бир фоизга кўпайтирилиши, солиққа тортиладиган базани кенглиги туфайли бюджетга кўп маблағларни келиб тушишини таъминлайди.
ҚҚСнинг 5-ижобий хусусияти - Мазкур солиқ тармоқларнинг меҳнат, фан ва фонд сиғимларидан қатъи назар солиқ субъектларини бир хил солиққа тортишни тақозо этади.
ҚҚСнинг 6-ижобий хусусияти - ҚҚС интеграциялашув хусусиятини таъминловчи солиқдир. Яъни, барча давлатларнинг солиқ амалиётида ушбу солиқни қўлланиши туфайли, ўз сармояларини маълум бир давлатга олиб кириш учун қулай шароитлар яратишда муҳим роль ўйнайди. Сабаби, у барча инвесторлар учун тушунарлидир.
ҚҚСнинг 1-салбий хусусияти - ҚҚС регрессив солиқ ҳисобланади. Уни оғирлиги асосан истеъмолчи гарданига юк бўлиб тушади. Кам даромад олувчиларда бу анча сезиларли кечади. Сабаби бу солиқ даромадлиликни ҳисобга олмаган ҳолда барчани бир хил солиққа тортилишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |