- ҚҚС бўйича тўлов муддати ҳақиқатда реализация қилинган маҳсулот мудда- тини ҳисобга олмайди. Яъни солиқнинг тўлаш куни бўлиб, маҳсулот юклаб жўнатилган кун ҳисобланади. Уни сотиб олган шахс реализация қилишидан ёки қилмаслигидан қатъи назар ушбу маҳсулотни етказиб берган шахсга солиқ тўлашини тақозо этади.
ҚҚСнинг 3-салбий хусусияти - ҚҚСнинг солиққа тортиш базаси бўлиб фақат янгитдан қўшилган қиймат бўлибгина қолмасдан, балки янгитдан яратилмаган қийматлар ҳам ҳисобланади. Масалан мулкларни беғараз бериш бўйича амалга оширилган айланмалар ва гаровга қўйилган мулкларни гаров мажбуриятлари бажарилмай қолган ҳолатларда реализацияси амалга оширилса ҚҚСга тортилиши тартиби белгиланган. Ундан ташқари акциз маҳсулотлари айланмасида ҚҚСнинг объектига акциз солиғининг суммаси ҳам киритилади. Натижада акциз солиғидан солиқ олиш юз беради.
ҚҚСнинг 4-салбий хусусияти - ҚҚС бўйича юқори савкаларни қўллаш маҳсулотлар нархини ошишига олиб келади. Бу эса маҳсулотларга бўлган талабни ва солиқ субъектларининг тўловчанлик қобилятларини пасайтиради. Бу ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларини реализациясини амалга ошириш жараёнида муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун солиқнинг тартибловчи функцияси бозор муносабатларида рақобат мавжуд бўлгандагина намоён бўлади. Яъни улар маҳсулот таннархини ва фойдани камайтириш ҳисобига баҳони орзонлаштиришга эришади ва рақобатбардошлиги таъминланади
Do'stlaringiz bilan baham: |