Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Download 316 Kb.
bet11/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
401-06

Микроцикл бир қанча машғулотли вазифалардан ташкил топади ва улар ёрдамида ечиладиган масалалар ва вазифаларнинг характери ёки хусусиятига кўра фарқ қилади.
Машғулотли вазифаларнинг асосий ҳажми одатда кўпроқ машғулот микроциклида бажарилади, қайсики, юкламанинг ҳажмига кўра оддий ёки зарбали бўладиган.
Етакчи микроцикллар келаётган мусобақалар фаолиятининг тартиби ва шартларини моделлаштиради.
Мусобақа микроциллари энг аввало жуда муҳим, жавобгар мусобақаларда қатнашишни ўзида жамлайди. Ундан ташқари, унда қўшимча машғулотли машқлар, рақиблар мусобақа фаолиятини ўрганиш, тарбиялаш тадбирлари қўлланилади.
Тикланиш микроцикллари юкламани бир текисда камайтиришга, бу эса ўз навбатида келаётган юқори интенсив микроциклларининг самарасини иложи борича тўлиқроқ қўллашга ёрдам беради.
Агар машғулотлар микроциклининг тартиби чарчаш ва тикланиш жараёнларни бошқариш заруратига боғлиқ бўлса, унда мезоцикллар умумий машғулот самараси ютуқларини таъминлайди, бу эса кучни, чидамлиликни ва мусобақа имкониятининг бошқа компонентларининг анча ортишида намоён бўлади. Умумий самарадорлик асоси, бу – спортчи организмининг юкламага кўникишидир. Бу жараён бир текисда кечмайди: аввалига тез, кейин эса борган сари секинлашади. Шунинг учун, машғулотли сифатларнинг ўсиш суръатини сақлаш учун машғулот мазмунини даврли амалга ошириш ва юклама характерини ўзгартириш зарур. Бунинг учун турли кўринишидаги ва тупдаги мезоциклларни машғулотга киритиш амалга оширилади.
Тортувчи мезоцикллар юкламанинг юқори бўлмаган жадаллиги амалга оширилади.
Базавий мезоцикллар жисмоний, техник, тактик тайёргарликнинг ошиши вазифаларини ечишга хизмат қилади ва шунинг учун ҳам улар тайёргарлик даврининг асосини ташкил қилади.
Назорат-тайёргарлик мезоцикллари иккинчи даражали мусобақаларда мусобақа имкониятини шакллантириш тўғрилигини аниқлаш мақсадида қатнашиш ва керак бўлса, унинг алоҳида таркибий қисмларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини ўзига қўшимча равишда киритади.
Мусобақалардан олдинги мезоциклларининг хусусиятлари бўлажак мусобақалар талабларини, шарт-шароитларини моделлаштиришдан иборат.
Мусобақа мезоцикли мазмуни зарур ҳамда жавобгар мусобақаларни ўтказиш тартибида акс этади.
Тикланиш-қўллаш ва тикланиш-тайёргарлик мезоцикллари спортчининг юкламаларга ва ишга берилиши вазифаларини ечишга ёрдам беради бу мезоциклларнинг иккинчи типи, тури катта ҳажмдаги юкламалар билан фарқланади.

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling