Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Download 316 Kb.
bet12/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
401-06

Макроцикл даврлари ва уларнинг босқичлари маълум бир спорт кўринишининг фазасини шаклланишга хизмат қилади.
Спорт кўриниши, бу - спорт мусобақа имконияти барча таркибий қисмларининг гармоник бирлиги. Масалан, бу ҳолатда ўзлаштирилган техника спортчининг антропометрик ва ҳаракатли хусусиятларига, унинг шайланишига ва қуролланганлигига тўлиғича тегишлидир. Демак, фақатгина спорт кўриниши ҳолатида спортчи учун зарур бўлган машғулотнинг мазкур катта циклидаги мусобақа имкониятининг максимал ҳажми таъминланади. Бу бирлик узоқ вақт давомида амалга оширилади, кейин эришилган босқичда ушлаб турилади ва ниҳоят бузилади.
Макроциклларда бу фазаларга тайёрлов, мусобақа ва ўтиш даврлари тегишлидир.
Тайёрлов даври спорт формасини умумийдан махсус жисмоний тайёргарликка секин-аста ўтишдаги вазифаларини, масалаларни ечади, сўнгра унга техник ва тактик йўналишдаги катта вазифаларни киритиш. Бошқа кетма-кетлик унчалик самарали эмас, чунки жисмоний тайёргарликнинг сезиларли даражада ошиши, кўпайиши мусобақали машқлар хусусиятларининг ўзгаришини талаб қилади, бу эса бўлажак техник тайёргарликни қисман бўлсада, қадрини йўқотади.
Мусобақа даври спорт формасини режалаштирилган спорт натижаларига эришиш мақсадида тиклаш туфайли юқори мусобақа имкониятини яратишни таъминлаши лозим. Буни амалиётда қўллаш ўзига яраша, яъни спортчи ҳолатини мусобақалар таъсирида назорат қилиш каби мураккабликларга эга. Қўшимча қийинчиликлар кўпинча бир қанча спорт турлари бўйича мусобақалар тақвимининг чўзилишига олиб келади ҳамда бир неча ов давомида мусобақа имкониятини юқори босқичида ушлаб туриш заруратини уйғотади.
Ўтиш даври мусобақа юкламаси ўзгаришнинг йўналиши, маҳсус тайёргарлик воситаларининг қисқариши, фаол дам олиш билан боғлиқ. Шу туфайли, кейинги макроциклда аввалига мусобақа имкониятининг алоҳида компонентларини ошириш мумкин, кейин эса спорт формасига эришиш орқали уни босқичга олиб чиқиш мумкин. Бундан келиб чиқадики, ўтиш даврини спорт машғулоти тузилишига киритиш макроциклни керакли ҳолатда сақлашнинг зарурий талабларидан биридир.
Машғулотнинг кўп йиллик жараёнининг турли йўналиш ва босқичларидаги вазифалари ва мазмунлари кейинги бобда қисқача кўриб чиқилади, фақат спортнинг кўп йиллигидан ташқари. Бу босқич спорт машғулотининг кўп йиллик жараёнини якунлайди ва эришилган натижаларни кўникиш жараёнини, техника, тактика ва мусобақа тажрибаси орқали пасайишини, ёш бўйича ўрнини тўлдириш туфайли барқарор ҳолатда бўлишини таъминлайди.
Кейинги босқичда жисмоний тарбия машқларининг систематик вазифаларини давом эттириш зарур, акс ҳолда, ҳаракат фаоллигининг бирданига ўзгариши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Спортчини тайёрлаш тизимининг муҳим томонларидан бири спорт ўринбосарларини режага асосан тайёрлаш ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда РОЗК, БЎСМ, ОСММ ва бошқаларнинг кенг қамровли фаолияти яратилган. Шунингдек, ўринбосарларни тайёрлашда спорт турлари бўйича махсус формалар ҳам қўлланилмоқда. Бу эса, умумтаълим мактабларида махсус жадвал бўйича бир кунда икки маҳал машғулотни самарали олиб боришга ёрдам беради.
Спорт ўринбосарларини тайёрлаш нафақат олий маҳорат спорти талабларини қондириш учун муҳим, балки мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тарбиясига оид вазифаларни ечишга ҳам самарали ёрдам беради.
Кичик ёшдаги спортчиларнинг ёши хусусиятлари спорт машғулоти негизларига махсус ёндошишни талаб қилади. Биринчи ўринда шуни ҳисобга олиш керакки, ўсмир спортчи учун юқори натижага эришиш кўпинча узоқ мақсад бўлиб қолади. Шунинг учун тайёргарликнинг дастлабки босқичларида мусобақа имкониятларини ошириш ва унга асосий урғу бериш фойдасиз, уни шакллантириш учун максимал кенгликдаги базани иложи борича кечроқ яратиш лозим. Ўз-ўзидан маълумки, тор доирадаги юкламалар олдинига ёш спортчиларга тенгдошларига нисбатан юқорироқ натижаларни олиб келиши мумкин. Демак, сузишда нопропорционал бўлган катта ҳажмдаги тезкор ишларни бажариш кўпинча ўрганишнинг биринчи йили давомида II спорт разряди даражасидаги спорт натижаларига эришишга олиб келади. Бироқ, бундай машғулотда натижаларнинг ўсиши кескин секинлашиши ва бу спортчиларнинг биронтаси ҳам терма жамоа таркибига кира олмаслиги мумкин. Худди шундай спорт ўйинларида ҳам авваллари ўсмирлар ва ёшлар жамоасидаги энг етакчи, маҳоратли спортчилар кўпинча катталар жамоасида унчалик яхши ва самарали ҳаракат қила олмайдилар.

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling