Mavzu. Statistika faniga kirish. Statistika fanini predmeti va uslubi
Статистика фанининг бозор иқтисодиёти шароитидаги асосий вазифалари
Download 28.81 Kb.
|
1-мавзу
1.3. Статистика фанининг бозор иқтисодиёти шароитидаги асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти шароитига утиши ва шу муносабат билан миллий иқтисодиётда юз берган туб ўзгаришларнинг содир бўлиши статистика зиммасидаги маъсулиятни янада оширади. Статистика олдида турган вазифалар мамлакат иқтисодиёти олдида турган вазифалар билан узвий боғлиқ бўлиб, бу вазифалар жумласига қуйидагилар киради. - кўрсаткичлар тузилишини бозор муносабатлари талабига жавоб берадиган тарзда такомиллаштириш; - миллий иқтисодиёт тармоқларидаги барча ҳисоботларни бозор муносабатларига мослаш, тартибга солиш ва уларнинг аниқлигини таъминлаш; - статистиканинг аналитик функциясини ошириш; - хўжалик юритишнинг турли шаклларини, мулкчиликнинг кўп қирралигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқариш; - истеъмол бозоридаги ишлаб чиқариш воситалари ва қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги мутаносибликни, ҳамда инфляция жараёнини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқариш; - давлат бюджетини ҳолатининг ва банклар фаолиятини, корхона, фирмалар ва ахоли даромади ва кўрсаткичларини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқариш; - мамлакатнинг хорижий давлатлар билан бўладиган муносабатларини, улар фаолиятида корхоналарнинг қатнашиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқариш; - мамлакат ахолисининг сони ва таркибини, ахолининг такрор ишлаб чиқарилишини акс эттирувчи асосий кўрсаткичларни, соғломлик даражаси, умр узунлиги, соғлом авлоднинг юзага келиши ва шу сингари демографик кўрсаткичларни аниқлаш; - иқтисодий ресурслар, уларнинг таркиби ва динамикаси, тармоқлар ва сохалар бўйича тақсимланиши, улардан самарали фойдаланиш натижаларини аниқлаш; - иқтисодий жараёнларнинг асосий якунлари, маҳсулот жами ва таркиби, иқтисодий ўсиш даражаси, истеъмол ва жамғариш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари орасидаги нисбатни ўрганиш; - даромадларнинг ҳосил қилиниши, тақсимланиши ва қайта тақсимланиши, улардан фойдаланиш; -ижтимоий соханинг ривожланиши,халқ маорифи ва соғлиқни сақлаш, иқтисодий ўсиш билан ижтимоий ривожланиш оралиғидаги боғланишни ўрганиш; - уй - жой коммунал хўжалиги ва хизматлар, турар жой фондлари, ахолининг уй - жой билан таъминланганлик даражаси, коммунал хизматлар ва яратилган қулайликларни ўрганиш; - инвестиция жараёни, унинг ҳажми ва таркиби, молиялаштириш манбаи ва унинг самарадорлигини ўрганиш; - молиявий операциялар, муомаладаги нақд пул миқдори, ажратилган ссуддалар ҳажми, суғурта фаолияти, фонд бозори, қимматбахо қоғозлар билан бўладиган муомалалар ва шу сингариларни ўрганиш; - ташқи иқтисодий фаолият натижаларини ўрганиш ва хоказо шу сингарилардан иборат. Хулоса қилиб айтганда, статистиканинг вазифаси оммавий ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажмини, таркибини, динамикасини ва унга таъсир этувчи асосий омилларни ўрганиш, шунингдек мамлакатнинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий тарақиёт истиқболларини белгилаб беришдан ҳамда мамлакатни, унинг регионлари ва тармоқларини, алоҳида корхона, фирмалар ва ташкилотларни бошқариш учун зарур бўладиган илмий асосланган маълумотлар билан бошқарув органларини ва рахбар ходимларни таъминлаб беришдан иборатдир. Download 28.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling