Mavzu. Statistika faniga kirish. Statistika fanini predmeti va uslubi
Ҳозирги шароитда Ўзбекистонда статистиканинг ташкил этилиши
Download 28.81 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистиканинг предмети, усуллари ва бозор иқтисодиёти шароитидаги вазифалари” мавзуси бўйича таянч иборалар
1.4. Ҳозирги шароитда Ўзбекистонда статистиканинг ташкил этилиши
Статистика ўз объектларини ўрганадиган фан бўлиб қолмасдан, амалий фаолиятда ҳам мавжуд. Ҳозирги пайтда ҳар бир фирма, корхоналардан яъни барча хўжалик юритувчи субъектлардан бошлаб, туман, вилоят ва мамалакат миқёсида барча иқтисодий-ижтимоий воқеа, ҳодисалар тўғрисида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва уларни сақлаш статистика органларига юклатилган. Статистика ишларини ташкил этишни яхшилаш ва унинг маълумотларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тегишли меъёрий хужжатлар қабул қилинган. 2002 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрирда) қабул қилинди. Бу қонунда Давлат статистика органларининг асосий вазифалари ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар, ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш билан бир вақтда давлат органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш ҳам юклатилган. Демак статистика органлари юқоридаги субъектларни ўз вақтида, ижтимоий-иқтисодий воқеаларни реал ифодалайдиган маълумотлар билан таъминлаб туриши лозим. Статистик маълумотлар асосида, корхоналар, фирмалар, ҳудудлар, мамлакат иқтисодий холатлари ўрганилади ва иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш истиқболлари белгиланади. 2002 йил 24 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида” фармони қабул қилинди. Бу Фармонга асосан Республика Иқтисодиёт вазирлиги ва алоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, аилоятларда ва Тошкент шаҳрида – статистика бошқармалари, республиканинг бошқа шаҳарларида ва туманларида – статистика бўлимлари фаолият юритмоқда. Тегишли Ҳокимларга қарашли бу статистика органлари, барча хўжалик юритувчи субъектлардан ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни қабул қилади, тўғрилигини назорат қилади ва қайта ишлаб, умумлаштириб, мамлакатнинг бошқарув органлари ва қизиқувчиларга етказиб беради. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўқрисида”ги қонуннинг 6-моддасида “Давлат статистика органларининг ҳуқуқлари” шундай ифодаланган: давлат статистикаси соҳасида мувофиқлаштириб бориш ва функционал тартибга солиш ишларини амалга ошириш; - давлат статистика органлари ва бошқа давлат органлари томонидан олиб бориладиган давлат статистикпа кузатувлари дастурларини тасдиқлаш ҳамда идоравий хусусиятдаги статистика кузатувлари шаклларини келишиб олиш; - молия, божхона, солиқ органларидан, банклардан, бошқа идоралар ва хизматлардан, юридик шахслар ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан давлат статистика ҳисоботлари, идоравий ҳисобга олиш маълумотлари ҳамда давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингденк уларга илова этиладиган тушунтириш-изоҳларни сураш ҳамда олиш ва статистика мақсадларида фойдаланиш; - корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда статистика маълумоталри ишончлилигини текшириш, қоидабўзарликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма бери шва статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш; - олинаётган статистика маълумотларининг тўлиқлиги ҳамда ҳолислигини экспертизадан ўтказиш; статистика маълумотларини тақдим этаётган давлат органлари, юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар бажарилиши мажбури бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш; - давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бўзган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ равишда жарима санкцияларини қўллаш; юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишини амалга ошираётган органлардан корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш учун зарур маъумотлар олиш; - Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистикага оид, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва бошқа хизматларни шартнома асосида қонун ҳужжаталрида белгиланган тартибда кўрсатиш; - бошқа давлатларнинг статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш; - айрим вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил этиш. “Статистиканинг предмети, усуллари ва бозор иқтисодиёти шароитидаги вазифалари” мавзуси бўйича таянч иборалар Download 28.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling