Mavzu. Statistika faniga kirish. Statistika fanini predmeti va uslubi


Download 28.81 Kb.
bet1/5
Sana21.06.2023
Hajmi28.81 Kb.
#1643834
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу


1-Mavzu. Statistika faniga kirish. Statistika fanini predmeti va uslubi.
Reja:
1.Statistika fanining predmeti va usullari.
2.Statistika fanining boshqa fanlar bilan o‘zaro bog‘liqligi
3.Statistika fanining bozor iqtisodiyoti sharoitidagi asosiy vazifalari
4.Hozirgi sharoitda O‘zbekistonda statistikaning tashkil etilishi


Tayanch iboralar.
Statistika; statistika fanining predmeti va uslubi; miqdor va sifat; qonun va qonuniyat; statistik qonuniyatlar; dinamik qonuniyatlar; ulkan sonlar qonuni; dialektik usul; statistik ko’rsatkich; statistik ko’rsatkichlar tizimi.
Statistik kuzatish; kuzatish maqsadi; kuzatish dasturi; kuzatish obyekti; kuzatish birligi; to’plam birligi; hisob birligi; senz; statistik formulyar; yo’riqnoma; kuzatish organi; kuzatish vaqti; kuzatish muddati; kuzatish joyi; kritik fursat; kuzatish shakllari; statistik hisobot; maxsus uyushtirilgan statistik kuzatish; joriy hisobot; yillik hisobot; telegraf hisoboti; pochta hisoboti; elektron hisoboti; boshlang’ich hisobot; yig’ma hisobot; umumdavlat hisoboti; vazirliklar va maxkamalar ichidagi hisobotlar; namunaviy hisobot; ixtisoslashgan hisobot; uzluksiz kuzatish; uzlukli kuzatish; bir yo’la kuzatish; bevosita kuzatish; FXDYo; tashqi nazorat; mantiqiy tekshirish; arifmetik tekshirish; kuzatish xatolari; qayd qilingan xatolar; vakolatli (reprezentativ) xato; tasodifiy xatolar; muntazam xatolar; bila turib yo’l qo’yilgan xatolar, bilmay turib yo’l qo’yilgan xatolar.
1.1. Статистика фанининг предмети ва усуллари
Ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни ифодалашда статистика жуда кўп ишлатилади. Иқтисодчи - мутахассислар эса корхоналар, ташкилотлар фаолиятида статистик кўрсаткичлардан мунтазам фойдаланишади. Аслида “Статистика” атамаси лотинча «Status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисанинг ҳолати, аҳволи маъносини англатади. Бу сўз асосида бир қанча шунга ўхшаш сўзлар пайдо бўлган. Жумладан, итальянча “Stato” сўзи ҳам ундан келиб чиққан бўлиб, “давлат” маъносини билдиради. Статистика сўзи ҳам давлат тўғрисидаги билимлар, маълумотларни англатади. Кейинчалик статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларнинг турли томонларини ифодалайдиган маълумотлар тушунилади. Лекин статистика сўзини дастлаб фанга немис олими Готфрид Ахенваль киритган. У Германия университетларидаги ўқитиладиган “Давлатни юритиш” фанини 1746 йилда “Статистика” деб аташни таклиф этган.
Ҳозирги вақтда статистика сўзи бир неча маънода ишлатилади. Статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни турли томонлама ўрганадиган мустақил фан, иқтисодий секторлар бўйича иқтисодий маълумотлар тўпловчи «Статистика органлари”ни, ҳамда ижтимоий - иқтисодий ҳодиса, воқеаларни ифодаловчи турли маълумотлар - рақамларни тушунилади.
Ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар деганда моддий неъматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ воқеа, ҳодисалар тушунилади. Маълумки табиат ва жамият узвий бирликда, бир - бири билан боғлиқликда. Мавжуд моддий дунёдаги ҳар бир ҳодиса миқдор ва сифат томонларига эга, лекин улар ягона бирликда намоён бўлади. Сифат деганда ҳодисанинг моҳияти, ривожланиш қонун ва қонуниятлари билан бевосита боғлиқ муҳим белгилари, хусусиятлари тушунилади. Миқдор дейилганда ҳодисанинг хусусиятлари, белгисининг юзага чиқиш (ташқи белгиси) сони ва даражаси тушунилади.
Табиий ҳодисаларнинг сифат томонларини махсус тиббиёт фанлари: одам организмининг тузилишини - анотомия, ҳайвонот дунёсини - зоология каби фанлар ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг сифат томонини - ижтимоий фанлар: иқтисодий назария, тармоқлар иқтисоди каби фанлар ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонини статистика ўрганади. Ижтимоий ҳодисалар мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, вақт (замон) мобайнида ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб туради. Статистика ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар миқдорини аниқ вақт ва жой шароитида қандай ўзгараётганлигини ўрганади. Статистика - яратилган ялпи маҳсулот, миллий даромад, миллий бойлик, меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлиги каби иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорий ўзгаришини сифат томонлари билан боғлиқ ҳолда ўрганади.
Ижтимоий ҳодисалар маданий, таълим - тарбия соҳасидаги ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. Маданий муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар, кутубхоналарда содир бўладиган жараёнларнинг миқдорий томони ва улардаги ўзгаришни ҳам статистика ўрганади.
Ижтимоий тараққиёт табиий ресурсларга: ер майдони, ўрмон хўжалиги, табиий бойликлари, улардан фойдаланиш даражасини ҳам статистика ўрганади.
Статистика табиий ҳодисаларни: зилзила, сув тошқини ва бошқа табиий офатларни ижтимоий ҳаёт билан боғлиқликда ўрганади.
Ижтимоий ҳаётни сиёсий ва мафкуравий ҳодисаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сайловлар, сайловда қатнашганлар сони, овозлар тақсимоти, намойишлар ва шу кабилар статистика объекти ҳисобланади.
Демак статистика фанининг предмети оммавий ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат кўрсаткичлари билан узвий боғлиқликда маълум макон ва замонда ўрганишдир. Статистика айрим ҳодисаларни эмас, балки оммавий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда маълум макон ва замон чегарасида ўрганади.
Статистика оммавий ҳодисаларни статистик тўплам орқали ўрганади. Статистик тўплам - маълум боғланишдаги бир хил сифатга эга бўлган, лекин шу билан бир вақтда ҳар бири ўзига хос индивидуал белгилари мавжуд бўлган ҳодисалардир. Масалан, саноат ишлаб чиқаришини ўрганмоқчи бўлсак, бирор даврдаги жуда кўп саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони, асосий воситалар қиймати ва шу кабиларни ўрганамиз. Лекин бу кўрсаткичлар саноат корхоналарида умумий белгилар бўлгани билан, улар ҳар бир корхоналарнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар хилдир.
Статистик тадқиқот тўпламдаги ҳар бир бирликни (элементни) ўрганишдан, ундаги белгиларни қайд қилишдан бошланади. Демак, статистик тўпламни ташкил қилувчи ҳар бир элемент тўплам бирлиги дейилади. Тўпламнинг умумий белги, хусусиятларига эга бўлиб, лекин улар ҳар бир бирликда ўзига хосдир, ҳар хил миқдор ва сифат белгиларга эгадир. Статистик тўплам элементларининг ҳар хиллиги, ўзгарувчанлиги вариацияни билдиради. Статистик тўплам бирликларининг бундай ўзгаришлари - ўзгарувчи белгилар дейилади. Статистика оммавий ҳодисаларнинг ўзгарувчан белгиларига асосан уларнинг ривожланиш қонуниятларини ечиб беради. Статистика назарий мавжуд бўлган ва назарий жиҳатдан аниқлаб бўлмайдиган қонуниятларни аниқлаб беради. Масалан, товар нархининг ошиши натижасида талаб камайиши назарий жиҳатдан аниқ, лекин қанчалик камайишни статистика аниқлаб бериши мумкин. Аҳоли бюджети даромад қисмининг кўпайиши билан, озиқ - овқат маҳсулотларининг ҳиссаси камайиши қонунияти - иккинчисига мисол бўла олади.
Статистик қонуниятлар - катта сонлар қонуни амал қилиши сабабли, жуда кўп оммавий ҳодисаларни кузатишда (ўрганишда) аниқланади. Катта сонлар қонунининг (Бу қонун “Эҳтимоллар назарияси” фанида кенгроқ ўқитилади) моҳияти шундаки, статистик тўплам қанчалик кўпроқ бирликлардан, элементлардан ташкил топса, тасодифий белгилар ўзгарувчанлиги билинмасдан, ҳодисаларнинг барчасига умумий бўлган, зарурий боғланишлар намоён бўлиб, ўзгариш қонуниятлари очилади.
Барча статистик амалий тадқиқот ишларини шартли равишда уч босқичга: кузатиш, маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил босқичларига ажратиш мумкин. Бу босқичларда ҳар бир фан каби, статистика фани ҳам ўз предметини (объектини) ўзига хос усул ва услублар билан ўрганади. Фаннинг предмети нимани ўрганади деган саволга жавоб берса, фаннинг усули қандай, қандай қилиб деган саволга жавоб бериши керак. Статистика бошқа ижтимоий - иқтисодий фанлар каби - диалектикага асосланади. Чунки диалектика ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бир-бири билан боғлиқ ҳолда доимо ўзгаришда, ривожланишда деб билади. Статистика ҳам бунга асосланиб барча ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар бир-бири билан боғлиқ, ўзаро таъсирда деб ўрганади. Статистика фанининг ўзига хос, хусусий усуллари қўлланилади. Улар статистик кузатиш., кузатиш маълумотларини жамлаш ва гуруҳлаш, турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, динамика қаторлари тузиш усули, индекслар, танлама кузатиш усули, корреляция - регрессия усули, график усул сингари усуллардир.
Статистик кузатиш - тадқиқот қилинаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида илмий тузилган дастур асосида оммавий маълумотларни тўплаш усулидир. Кузатиш статистиканинг бошланишидир. Ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар кузатилади ва керакли маълумотлар тўпланади. Статистик кузатиш учун маълум даражада тайёргарлик ишлари олиб борилади. Статистик кузатиш мақсади ва вазифалар, кузатиш объекти, дастури ва усуллари ишлаб чиқилади. Бу тўғрисида кейинги махсус мавзуларда сўз юритилади.
Статистиканинг кейинги босқичи кузатиш натижасида кузатиш бирликларидан олинган маълумотларни жамлаш ва гуруҳлашдир.
Жамлаш - бу кузатишдан олинган маълумотларни режа асосида айрим белгилари бўйича йиғишдир (тўплашдир).
Гуруҳлаш - маълумотларни бир ёки бир неча белгилари бўйича гуруҳларга ажратиб тўплашдир.
Гуруҳлаш натижасида кузатишдан олинган жуда кўп ҳодиса ва жараёнлар маълум тизимга (системага) келтирилади. Улардан статистик таҳлил ва хулоса қилинувчи ахборотлар олинади.
Статистиканинг туб моҳиятидан келиб чиқадиган вазифаларидан бири - бу ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг умумлашган тасвирини беришдан иборат.
Умумлаштирувчи кўрсаткичларга:
- мутлоқ кўрсаткичлар;
- нисбий кўрсаткичлар;
- ўртача кўрсаткичлар киради.
Статистикада умумлаштирувчи кўрсаткичлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг моҳияти кейинги мавзуларда алоҳида ёритилади. .



Download 28.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling