Mavzu. Statistika faniga kirish. Statistika fanini predmeti va uslubi


Статистика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги


Download 28.81 Kb.
bet2/5
Sana21.06.2023
Hajmi28.81 Kb.
#1643834
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу

1.2. Статистика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни жуда кўп фанлар ўрганади. Статистика бу фанлар билан ўзаро алоқада. Статистика фалсафа фанининг категорияларига асосланади. Фалсафанинг макон ва замон, сабаб ва оқибат, миқдор ва сифат ва бошқа категориялари статистика учун методологик асос ҳисобланади. Шунинг учун ҳам статистика барча ҳодиса ва жараёнларни маълум макон ва замонда ўрганади, улардаги миқдор, миқдорий ўзгаришлар натижасида сифат ўзгаришлар келибчиқади, ушбу ўзгаришлар сабабли - оқибат якуний натижа пайдо бўлади деб ўргатади.
Статистика - математика фани билан узвий боғлиқ. Ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги статистик тўпламдаги бирликлар қанча кўп бўлса, умумий белгилар шунчалик аниқ кўринади. Шунинг учун ҳам статистика катта сонлар қонунига асосланади, кузатиш маълумотларини гуруҳлашда математик усуллардан кенг фойдаланади.
Статистика - айниқса иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодий назариядан: ижтимоий маҳсулот, миллий даромад, қиймат, фойда, меҳнат, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва шу каби иқтисодий категориялар моҳиятини ва иқтисодий қонунларни билиб олади, уларни оммавий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда қўллайди.
Статистика - бухгалтерия ҳисоби ва оператив - техник ҳисоб билан ягона ҳалқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил этади. Оператив - техник ҳисоб айрим олинган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида маълумотлар олади.
Бухгалтерия ҳисоби эса корхоналар (ташкилотлар) маблағлари, уларни ташкил этувчи манбалар ва фаолият натижаларини хужжатлар асосида узлуксиз равишда ҳисобга олиб боради.
Халқ хўжалигининг бу ҳисоб турлари маълумотлари бир- бирини тўлдиради, натижада мамлакатни ва ҳудудларни бошқариш учун етарли даражада ахборотлар таъминланади.
Статистика иқтисодий таҳлил фани билан ҳам боғлиқ. Иқтисодий таҳлилда статистика маълумотларидан, унинг усулларидан фойдаланиб, керакли кўрсаткичлар аниқланади ва улардан тегишли хулосалар қилинади.
Менежмент учун статистика ахборотлар таъминоти манбаи ҳисобланади. Статистик маълумотлар асосида тегишли бошқарув қарорлари қабул қилинади. Менежмент ҳам ўз навбатида статистикага қайси йўналишларга эътибор бериш зарурлигини, қайси кўрсаткичларни ўрганиш зарурлигини кўрсатади.
Статистика фани бизнес - режа фани билан узвий боғланишда. Бизнес - режа тузишда статистика маълумотларидан кенг фойдаланилади. Айниқса оммавий ҳодисаларнинг ўзгаришларини статистик таҳлил қилиш маълумотлари, режа кўрсаткичлари ўсиш даражаларини белгилашда фойдаланилади.
Статистика молия ва кредит фани билан ҳам узвий алоқада. Молия фанининг асосий воситалар, айланма маблағлар, фойда каби асосий тушунчалари иқтисодий статистикада ўрганилади. Бу кўрсаткичларнинг макон ва замонда қандай ўзгараётганлигини статистика кўрсатиб беради.
Шундай қилиб, статистика фани фалсафа ва барча иқтисодий фанлар билан чамбарчас, узвий боғланишда. Улар бир - бирларини тўлдиради, ижтимоий - иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга хизмат қилади.



Download 28.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling