Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули


Download 141.82 Kb.
bet11/22
Sana24.09.2023
Hajmi141.82 Kb.
#1686854
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
portal.guldu.uz-СТАТИСТИКА

Назорат саволлари:

  1. Сводкалаш деганда нимани тушунасиз?

  2. Сводкалашнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Статистикада гуруҳлаш деганда нимани тушунасиз?

  4. Амалиетда қандай гуруҳлашлар кенг қўлланилади ?

  5. Гуруҳлаш белгиси нима ва уни танлашда қандай шарт-шароитларга эътибор бериш лозим?

  6. Гуруҳлаш оралиғии нима ва у қандай кўринишларда бўлади?

  7. Гуруҳлашнинг қандай турларини биласиз?

  8. Икқиламчи гуруҳлаш деб нимага айтилади ва у қандай холларда қўлланилади ?



А Д А Б И Ё Т Л А Р.
1. Абдуллаев Е. «Статистиканинг умумий назарияси» Дарслик Т. «Ўқитувчи»
1993 йил.
2. Под редакцией Иванов Ю.Н. «Экономическая статистика». Учебник Москва.
ИНФРА 1998 год.
3. Абдуллаев Е. «Макроиктисодиёт статистика». Туркум Т. «Мехнат» 1998 йил.
4 Статиститика. Курс лекций ( Харченко Л.П.и др.) Новосибирск.
НГАЭиУ 1997, 310с.
Мавзу Вариация кўрсаткичлари ва дисперсион тахлил асослари
Машғулот тури маъруза
Мавзу учун ажратилган соат 2 соат
РЕЖА

  1. Вариация кўрсаткичлари хакида тушунча ва уни куллаш зарурияти

  2. Дисперсияни турлари ва уларни хисоблаш тартиби



Таянч иборалари
Вариация. Вариация кўрсаткичлари: вариацион кенглик, уртача мутлак тофовут, уртача квадратик тафовут(дисперси), вариация коэффиценти. Дисперсия. Дисперсиянинг турлари: умумий дисперсия, гурухлараро дисперсия, колдик еки гурухлар ичидаги дисперсия.


1. Вариация кўрсаткичлари хакида тушунча ва уни куллаш зарурияти
Ўқитувчининг мақсади Вариация кўрсаткичлари тўғрисида тушунча бериш ва уни куллаш заруриятини изоҳлаб бериш
Идентив ўқув мақсадлари

    1. Вариация тушунчасини урганиш

    2. Вариация кўрсаткичларини тушуниб олиш



Маъруза баени
Уртача микдор бир-биридан тафовутда булган алохида микдорларни умумлаштириб тавсифласа-да, лекин узига нисбатан алохида микдорларнинг канчалик тафовутда эканлигини, у тафовутнинг канчалик катта-кичиклигини ифодалай олмайди. Вахоланки, уртачанинг реал кийматга булиши бевосита алохида микдорлар уртасидаги тафовутга боглик.
Агар алохида микдорлар уртасидаги тафовут (узгарувчанлик) канча кичик булса, улар асосида хисобланган уртача шунча реал булади ва аксинча, улар уртасидаги тафовут канча катта булса, улар асосида хисобланган уртача шунча ишончсизрок булади. Масалан, уртача микдор 30 сони 1 сонига 59 сонини кушиб, натижани иккига булиш натижасида олиниши мумкин. Равшанки, бу уртача типик ва реал уртача була олмайди, чунки 1 билан 59 уртасидаги тафовут жуда хам катта. Шу уртача, яъни 30 сони 29 сонига 31 сонини кушиб, уни иккига булиш натижасида хам олиниши мумкин. Албатта, бу уртача олдинги уртачага нисбатан хакикатга якинрок, чунки у алохида микдорга якин.
Демак, ижтимоий ходисаларни тахлил килишда факатгина умумлаштирувчи кўрсаткич – уртача микдорни хисоблаш билан чекланмасдан, балки шу уртачадан алохида микдорларнинг канчалик тафовут эканини хам тахлил килиш лозим.
Статистикада вариация дейилганда туплам бирликлари уртасидаги тафовут (фаркланиш), узгарувчанлик тушунилади.

Статистикада вариация куйидаги кўрсаткичлар ёрдамида таърифланади.



Download 141.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling