Мавзу: Steklar va navbatlar. Ularni mantiqiy tasvirlash va ustida amal bajarish algoritmlari. - Калит сўзлар: статик тур, вектор, массив, ёзув, жадвал. рўйхат: боғланган ва боғланмаган рўйхатлар; навбат, стек, дек (массив асосида); навбат, стек, дек (боғланган рўйхат асосида).
- Агар тузилма элементлари кетма-кет жойлашган бўлиб, улар бир турга тегишли ва умумий номга эга бўлса, у ҳолда бундай маълумотлар тузилмасига массив деб аталади.
- Массив бир ўлчамли ёки вектор дейилади, агар у бир қатор ва N та устундан иборат бўлса.
- Массив 2 ўлчамли дейилади, агар у m қатор ва N та устундан иборат бўлса.
Массивни эълон қилиш - Дастурда массивни эълон қилиш учун унинг номини, элементлар сонини ва уларнинг турини кўрсатиш лозим.
- T0 а[100]; T0 b[100][50];
- a=(a1,a2, … , a100) – абстракт босқич;
- бу ерда T0 – бирор бир тур; С++да массив элементлари индекси 0 дан бошланади.
- Физик босқичда трансляторлар массивни қатор ёки устун кўринишида ифодалайди.
- Агар дастур бажарилиши мобайнида тузилма элементлари ва/ёки улар орасидаги муносабатлар ўзгариб турса, у ҳолда бундай тузилмага динамик тузилма дейилади.
- Оммавий хизмат кўрсатиш турлари
- Умуман олганда, оммавий хизмат кўрсатиш турлари, яъни, стек,навбат, дек ўз навбатида фойдаланувчи аниқланган маълумотлар тузилмасини ташкил қилади.
- Оммавий хизмат кўрсатиш турларини дастурда икки ҳил кўринишда амалга ошириш мумкин: массив ва кўрсаткичли рўйхат. Массив кўринишда амалга оширилганда у ярим статик тузилма бўлади, кўрсаткичли рўйхат кўринишда амалга оширилганда у динамик тузилма бўлади.
- Навбат – маълумотлар тузилмасига келиб тушган элементларни жойлаш ва чиқариш тартиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |