Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.52 Mb.
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1571395
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Бизнес субьектларини банкротлиги

Ихтиёрий тугатиш

  • Биринчидан, корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қиладиган шахслар рўйхатига тузатиш киритилди. Муассислар (қатнашчилар) билан бир қаторда бундай ваколат вакилларига ва ваколатли давлат органига тақдим этилди. Қарорда кўрсатиладиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. Унда қуйидагиларни акс эттириш лозим:
  • тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар: тўлиқ ва қисқартирилган номи, СТИР, почта манзили;
  • тугатувчи ҳақидаги маълумотлар: паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили;
  • ташкилот бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;
  • тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Тугатиш муддати

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (07.06.2019) асосида 1 январ 2020 йилдан ўзгартиришлар киритилди.
  • Корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
  • Корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади. Агар корхона уч йил давомида фаолиятини тикламаса, уни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради. Тегишли равишда бундай корхоналар тугатилиши лозим.

Тугатиш тартиби

  • тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда:
  • бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади;
  • давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;

Тугатиш тартиби

  • давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
  • молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling